Image default
Жиноят ва жазо

“ТАШВИШ” ХАБАРИДАН ХАБАРСИЗ ЎҒРИ

Жорий йил 15 январь куни шаҳар Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш маркази қўриғида турувчи “CONNECT” МЧЖга қарашли маиший техника дўконидан марказга тонги соат 3:07лар атрофида “Ташвиш” хабари келиб тушди. Хабар асосида Техник қўриқлаш маркази навбатчи диспетчерлари А.Низамитдинова ҳамда Н.Тагаевалар томонидан шу заҳоти қўриқлаш маркази Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи (ТХГ)га хабар берилди.

Қўриқлаш ходимлари сафдор Ш.Ҳакимов, Ш.Хайдаров, А.Юнусов ҳамда сафдор Ў.Йўлдошевлар хизмат автоуловида “CONNECT” МЧЖга қарашли маиший техника дўконига яқинлашган вақтда бир нафар шахс маиший техника дўконидан қочаётганлиги аниқланиб, Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан воқеа жойида ушланди.
Воқеа жойига шаҳар Қўриқлаш бўлими бўйича масъул ходимлар А.Гапуров ва С.Самариддиновлар етиб боришиб, ҳолат юз берган жойни кўздан кечиришганда “CONNECT” МЧЖга қарашли маиший техника дўкони эшигидаги қулфни темир кесгич ёрдамида ноқонуний йўл билан бузиб, дўкон эшигини очишга уринилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича айбланувчи шахс шаҳар ИИБга топширилди. Ҳозирда содир этилган ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ж.Қаршибоев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГОЛДИ БАРВАҚТ ОЛИНАЯПТИМИ?

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin

ГИЁҲФУРУШФОШ ЭТИЛДИ

admin

МАКТАБЛАРДА НЕГА ЖИНОЯТ СОНИ ОШМОҚДА?

admin