9 февраль куни сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан шаҳримизнинг барча таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаштирилди.
Хусусан, Республика маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлими билан ҳамкорликда 20-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, тарғиботчилар иштирокида «Навоийни ёд этиб» мавзусида маънавий-маърифий, интеллектуал тадбир ўтказилди.
Тадбирда ўқувчилар буюк мутафаккирнинг она тилимизга қўшган улкан ҳиссаси саҳна кўринишлари ва чиқишлар орқали намойиш этилди. Тадбир якунида иштирокчи ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан бадиий китоблар билан тақдирландилар.
Мухлиса УМАРҚУЛОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.