Image default
Янгиликлар

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

Жамиятимизнинг аъзоси саналган ҳар бир инсоннинг қадрини улуғлаш, унинг саломатлиги, ижти­моий ва маънавий турмушини яхшилаш бугунги кунда Президентимиз илгари сураётган ислоҳотларнинг бош мезонидир. Мазкур мезон асосида бугунги кунда юртимиз бўйлаб аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5217- сонли қарорига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий электр юритмали ногиронлар аравачаси билан босқичма-босқич таъминлаш вазифалари белгиланган.

8 февраль куни шаҳар ҳокимига мурожаат этган 3 нафар ногиронлиги бор фуқарога шахсан шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида электрон ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Фуқаролар Зоиржон Бобомирзаев, Сожида Досова ҳамда Нурали Муратов қўлларини дуога очиб, ҳадяни қабул қилишди.

Оз бўлсада кўрсатилган ёрдам меҳрга муҳтож кўнгилларга катта қувонч бахш этди.

МАВЗУГА ОИД

ЭСКИ КУТУБХОНА ЯНГИ ҚИЁФАДА

admin

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ — БАХТЛИ КЕЛАЖАК АСОСИ

admin

ОКМК ҳаётидан

admin

ҲАР БИР КЎЧАТДА ЯШАР ЯШИЛ МАКОН

admin