
Қутуриш касаллиги — қутуриш вируси қўзғатадиган вирусли касаллик, иссиққон ҳайвонлар ва одамларда учрайди. Одамни касалланган ҳайвонлар ялаганда, тишлаганда ва тирнаганда уларнинг сўлаги орқали юқади. Вирус юққанда марказий асаб тизимининг оғир прогрессив шикастланиши кузатилади.
Вирус шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар орқали инсон организмига киради ва марказий нерв системаси томон ҳаракатланади ва улар орқали бош мия ва орқа мияга тарқалади. Касаллик белгиси инсонларда намоён бўлиши муқаррар ўлимдир. Касалликни фақатгина фавқулодда эмлаш билан олдини олиш мумкин.
Қутуриш вируси — инсонларга қутурган ҳайвонлар билан мулоқотда бўлганда ҳайвонлар ялаши, тишлаши ёки тирнаши оқибатида инсонларга уларнинг сўлаги тушиши натижасида юқади.
Ҳайвонлар қутуришининг асосий белгиси — унинг хулқи ўзгариши ҳисобланади: уй ҳайвони тажовузкор, ёввойи ва тишлашга шай бўлади, баъзида мулойим бўлиб ёруғлик ва сувдан ўзини олиб қочади, кўп миқдорда сўлаги оқади, баъзи ҳолларда орқа оёқлари фалажланади.
Уй ҳайвонларига юқиш омиллари — уй ҳайвонлари ёввойи ва дайди ит-мушуклар ҳамда кемирувчилар (сичқон, каламуш) билан уришиши, тишлаши, бир жойдан овқат ейиши натижасида юқади.
Шу сабабдан шаҳримизнинг барча аҳолисидан уй ҳайвонларини эмлаш жараёнини рад қилмасдан фаол бўлишларини сўраймиз. Эмлаш тадбири жараёнида уйида бўлмаган фуқаролар учун ҳафтанинг ҳар шанба куни 8:00дан 13:00гача ветеринария бўлимида эмлаш тадбирлари ўтказилади.
И.СУЛТОНОВ,
шаҳар Ветаринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими бошлиғи.