Image default
Жиноят ва жазо

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

Коррупцияни бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди. Ҳатто риво­жланган ғарб давлатлари ҳам коррупциядан буткул халос бўлолмаган. Бироқ жамият ривожига хавф солувчи коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш Ер юзидаги барча давлатларда ҳамиша ва ҳамма замонда давом этган.

Ҳар йили ўнлаб қўшма корхоналарнинг очилиши ва ёпилиши замирида ана шу “кўринмас қўллар” ётади. Гарчи бу масала узоқ йиллардан бери таъкидланиб, “қўлга тушган” амалдорлар телевидения ва матбуотда намойиш этилганига қарамасдан, суд, прокуратура, идора раҳбарлари ҳамда оддий фуқароларнинг қон-қонига сингиб кетган феодализм сарқитлари, таъмагирлик, бюрократия жамиятимиз ҳаётидан йўқолиб кетмаяпти.

Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади. Иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради. Учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит беради.

Жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни замон талаблари даражасида ташкил этишни таъминлашда яхши натижаларга эришиш мумкин.

Д.АРИФДЖАНОВ

Тошкент вилояти ФВБ

Шахсий хавфсизлик бўлими бош инспектори, капитан.

МАВЗУГА ОИД

МОЛ ЎҒРИЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ

admin

ОЗИҚ-ОВҚАТ ЎҒРИСИ УЗОҚҚА ҚОЧОЛМАДИ

admin

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin

Биринчисида огоҳлантириш билан қутулди

admin