Image default
Биласизми?

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” СИЗГА МОЛИЯВИЙ КЎМАК БЕРА ОЛАДИ, БУНИНГ УЧУН…

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари!

Сиз шаҳрингиз бюджет мабағларини сарфланишида иштирок этиш имкониятига эгалигингиздан хабардормисиз? Сизни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш учун бюджет маблағларини айнан сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтириш мумкинлигини биласизми?

Сизда “Ташаббус бюджет” жараёнида иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки эҳтиёжларингиз билан боғлиқ бошқа таклифга овоз бериш имконияти мавжуд. Openbudget.uz портали сиз яшаётган ҳудудга ўзгартириш киритиш имконидир! Жорий йилда Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан вилоятимиз учун 1,5 трлн.сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Бу дегани, сиз исталган ҳудудингиздаги муаммони бартараф этиш борасидаги ўз таклифингизни 20 февралга қадар openbudget. uz ахборот портали орқали юбориб, кўп овоз йиққан ҳолда лойиҳа ғолибига айланиб, муаммоларингизга молиявий ечим топишингиз мумкин.

openbudget. uz порталига ўз компьютер, планшет ва телефонингиз орқали киришингиз ва у ерда рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Хўш, қандай таклифлар билан порталга мурожаат қилиш мумкин?

• Ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар;

• Ёритиш тизимига оид масалалар;

• Яроқсиз ҳолга келган ички йўлларни таъминлаш ёки асфальт ётқизиш;

• Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий техник базасини янгилаш;

• Умумфойдаланувчи ёки жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш каби таклифларни билдириш имкониятига эгасиз.

Эслатиб ўтамиз, билдирилган таклифларнинг қиймати 1 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифлар идоравий ва шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги лозим. Ўз таклифингиз кўп овоз тўплаши учун маҳалладошларингиздан таклифга овоз беришларини сўрашингиз мумкин. Энг кўп овоз тўплаган таклиф юзасидан қарор қабул қилинади.

Маълумот учун айтиш жоизки, шаҳримизда жорий йилда openbudget.uz ахборот портали орқали қабул қилинадиган таклиф учун 4 млрд. 796 млн. 880 минг сўм ажратиш белгиланган.

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёни 2022 йил 1 февралдан бошланади.

Портал орқали таклиф киритиш муддатлари 1 февралдан 20 февралгача, таклифларни саралаш муддатлари эса 21 февралдан 28 февралгача ҳамда таклифга овоз бериш муддатлари 1 мартдан 20 мартга қадар давом этади.

Эслаб қолинг! Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Шаҳар Молия бўлими.

МАВЗУГА ОИД

Пенсия пулиойнинг қайси санасида фуқароларга етказиб берилади?

admin

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИГА НИМА УЧУН 1 ФОИЗ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕРИЛАЯПТИ?

admin

Болаларни алдаманг!

admin

БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ КИМЛАРГА БЕРИЛДИ?

admin