Image default
Жиноят ва жазо

КАФЕДАГИ МУШТЛАШУВ

2022 йил 11 февраль куни соат тахминан 21:25ларда Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида жойлашган “Рестобар” кафесида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлган холда рақс майдонида опа-сингил З.Р., З.З., З.И. лар ҳамда икки дўст Х.Ў. ва Ч.Ф.лар ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида, йигитлар қўллари билан қизларни, қизлар эса қўлларида шиша идишлар билан йигитларни уриб-дўппослаб, бир-бирларига тан-жароҳати етказишган.

Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасининг тиббий маълумотномаларига кўра З.И. чап кўз атрофи юмшоқ тўқималари лат ейиши, қизариши каби тан жароҳатлари, З.Р. чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг қўл кафт ички юзаси йиртилган тан жароҳатлари, З.З. бошининг энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.
Шаҳар тез-тиббий ёрдам бригадасининг тиббий маълумотномаларига кўра, Х.Ў.да бош мия ёпиқ жароҳати, бош энса соҳаси ва тепа қисми юмшоқ тўқималари лат ейиши, юқори лаб ички қисми шиллиқ қаватининг йиртилган жароҳати, Ч.Ф. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бошининг энса соҳаси юмшоқ тўқималари, чап юз лунж қисмида шиш ва гематома каби тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.
Жанжалда ҳар иккала томон, яъни уч опа-сингиллар З.Р., З.З., ва З.И. лар ҳамда икки нафар дўст йигитлар Х.Ў. ва Ч.Ф. безорилик яъни, бир гуруҳ шахслар томонидан, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни қўллаб, уриб-дўппослаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б, в” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этишган.

С.Абдуваитов,
шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲРИМИЗДА КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ БАРҚАРОРМИ?

admin

КЎР КЎРНИ ҚОРОНҒИДА ТОПАР

admin

МАҚСАД — НАТИЖАДОРЛИКНИ ОШИРИШ

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin