Image default
Биласизми?

НОЁБ ҚОБИЛИЯТЛИ БОЛAЛAР,
УЛAР ИСТЕЪДОДИНИ AНИҚЛAШ УСУЛЛAРИ

A!hild prodigy in meditations at chalkboard

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ноёб қобилиятли болалар ҳақида жуда кўп эшитяпмиз. 4 ёшида 4 тилда гаплаша оладиган болалар, хотираси жуда кучли болалар, ўта қийин ҳисоб-китобларни миясида бажара оладиган ва бошқа шунга ўхшаш қобилиятли болалар ҳар қандай инсоннинг ҳайратини ошириб юборади. Уларнинг кундалик турмуш тарзи билан танишар экансиз, ушбу болаларнинг қобилиятларини юзага чиқаришда ота-оналарнинг ҳам ўрни беқиёс эканлигини кўрасиз.

Узоқ йиллар давомида олиб борилган тадқиқотларга кўра бутун дунё бўйича туғиладиган болаларнинг 1-5 фоизи ноёб истеъдод билан дунёга келар экан. Aфсуски, ушбу қобилиятни юзага чиқариш мана шундай истеъдодли болаларнинг 100 нафардан биттасигагина насиб этаркан, холос.

Фарзандингизнинг ноёб қобилият эгаси эканлигини қандай аниқлаш мумкин?

  1. Бундай болалар ўз тенгдошлари билан ўзаро мақсадлари мос келмаганлиги учун яхши чиқиша олмайдилар, кўпроқ катталар билан мулоқот қилишга ошиқади.
  2. Ҳамма нарсага қизиқишларини кўрсатадилар, ушбу қизиқувчанлик қобилияти йиллар давомида ўсиб боришини кузатиш мумкин.
  3. Перфоксионизм, яъни доимий ўз устида ишлашга бўлган интилиш, доим ниманидир ўрганишга бўлган иштиёқнинг мавжудлиги.
  4. Мустақил равишда ўқиб ўрганиш (ўқиш, ҳисоблаш, чизиш)га қизиқишнинг мавжудлиги.
  5. Ўз севимли машғулоти билан узоқ вақт шуғулланиш, диққатнинг барқарорлиги.
  6. Ҳиссий беқарорлик, яъни ўз кайфиятини тезда ўзгартира олиш.
  7. Эрта ёшда сабаб ва оқибатларни кўра олиш қобилиятининг мавжудлиги.
    Бундай болаларни тарбиялашда бир қанча муаммоларнинг келиб чиқиши ҳам табиий ҳол. Ноёб қобилиятли болалар ўзларига бўлган ишончни доимо оқлаши кераклигини, доим ҳамма саволларга жавоб бера олиши лозимлигини, бошқалар олдида хоҳласа ёки хоҳламаса ҳам ўз истеъдодини намойиш қилишга мажбурлигини билади.
    Истеъдодли болаларнинг қобилиятларини юзага чиқариш жараёнида ота-оналарга қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:
    Вақтни тақсимлашни ўргатинг. Шунинг учун боланинг вақтини назорат қилинг, ҳар бир топшириқни бажариб бўлганидан сўнг у ўзи хоҳлаган машғулот билан шуғулланишига рухсат беринг, уни бошқа нарсалар билан муайян муддатга чалғитинг. Ҳамма топшириқни бир вақтда ёки кетма-кет бажаришини талаб қилманг.
    Ҳар ишидан натижа кутманг. Фарзандингиздан доимий ютуқ ва натижалар талаб қилманг. У шуғулланаётган машғулотини завқ билан ўргансин, унга ҳеч қандай босим ўтказмасликка ҳаракат қилинг.

Гулшода Абдуваитова,
80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбиячиси.

МАВЗУГА ОИД

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

admin

Ватан ҳимояси — шарафли бурч

admin

РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

admin

2023 йил 1 майдан

admin