
Ҳар йили мамлакатимизда қобилиятли ёшларни рағбатлантириш, уларни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчилар, талабалар ва магистрантларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Хусусан, 2021 йилда давлатимиз раҳбари томонидан бакалавр босқичи талабалари учун ҳар бир ОТМга биттадан президент стипендияси берилиши белгиланган эди.

ТДТУ Олмалиқ филиали, «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш» йўналиши талабаси Ҳумоюн Мамасодиқов бутун университет талабалари орасида ўз иқтидорини намоён этиб, Ўзбекистон республикаси Президенти стипендиати бўлди.
Шунингдек, филиалнинг «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш» йўналишида таҳсил олувчи яна бир талаба Беҳзод Абдурафиқов эса Ислом Каримов номли давлат стипендиясига сазовор бўлди.