Сессия кун тартибида шаҳар прокурори ҳамда Жиноят ишлар бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2021 йил фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, шаҳар ИИБ томонидан 2022 йил февраль ойи ҳолатига шаҳарда Жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижалари, хусусан, ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар муҳокама қилинди.
2021 йил ва 2022 йил февраль ойи ҳолатига Олмалиқ шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Олмалиқ шаҳрида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи ташкилотларни фаолиятини тартибга солиш ҳамда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Давлат идораларидаги ижро сифати ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг барча доими й комиссияларида фаолият юритувчи Экспертлар гуруҳи таркибини тасдиқлаш ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокими ва Кенгаш котибияти мудирининг лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш билан боғлиқ айрим қарорлари ва буйруқларини ҳамда 4-умумтаълим мактабига директор лавозимига номзодни тасдиқлаш бўйича масъуллар ҳисоботи тингланди.
Вилоят Транспорт бошқармасининг ҳисоботи депутатлар томонидан қониқарсиз деб топилди. Қолган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.