Image default
Жиноят ва жазо

ИШЛАМАЙДИГАН ОТАНИНГ 11.226.600 СЎМ АЛИМЕНТ ҚАРЗИ

Ҳар бир йигит-қиз оила аталмиш даргоҳга кираркан, у даргоҳнинг энг муқаддас устуни фарзанд эканлиги ва уни тарбия қилишдан тортиб, боқишгача бўлган ҳар бир жараёнда ҳар иккиси ҳам масъул эканлигини тушуниб етишлари лозим. Лекин афсуски, бу қоидаларга ҳамма бирдек риоя қилмайди, эр-хотиннинг баъзан арзимас важлари сабаб фарзанд тирик етимга айланади.

Т.Толмасов ҳам ўз аёли билан ажрашар чоғида фарзандига оталик қилиши, уни таъминлаши кераклиги отани зиғирча бўлсин қизиқтирмади. Она эса қўлида ёш бола билан ишлай олмаганлиги учун бирга яшамаган эридан фарзанди таъминоти учун алимент талаб қилишга мажбур бўлди. Т.Толмасов ўғли 2020 йилда туғилган А.Азимовнинг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ҳамда фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида она таъминоти тўлаши белгиланган бўлса-да, мазкур алимент пулларини тўламаган.
Натижада, шаҳар суди томонидан 2021 йил 9 июлда Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Лекин бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзанди А.Азимовни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган 11.226.600 сўм маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Судда Т.Толмасов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, алимент ундирилиши ҳақида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган бўлса-да, ҳеч қаерда ишламаганлиги ва ҳеч қаердан даромад олмаганлиги сабабли, суд томонидан белгилаб берилган алимент тўловларини тўлай олмагани, мазкур алимент пулларини тўлаш имконияти мавжуд эмаслиги, шароити оғирлиги, қилмишидан пушаймонлигини айтиб суддан енгиллик беришни сўради.
Суд Т.Толмасовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, унга шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

admin

ОШПАЗНИНГ “ОШИ” ҲАЛОЛ БЎЛСИН

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin