Image default
Янгиликлар

ШАҲАР ТАДБИРИДАГИ БИРИНЧИ КИМОШДИ САВДОСИ ЁХУД 750 МИНГГА БАҲОЛАНГАН СУРАТ

Шаҳримизда бўлиб ўтган пресс- турда “My5”, “Севимли”, “Маҳалла”, “Ренессанс”, “Нурафшон” телеканаллари, “Ташкентская правда”, “УзА” ахборот агентлиги вакиллари, блогерлар ҳамда жамоамиз иштирок этишди. Ҳар сафар шундай пресс турлар ташкил этилганда шаҳримизда олиб борилаётган ишларни кўпроқ ёритишга ҳаракат қилардик. Бу сафар биз бошқа жиҳатларга урғу бермоқчимиз. Яъни, журналистларни нима кўпроқ қизиқтирди? Бу сафарги пресс-тур нимаси билан эсда қоларли бўлди? Нима учун ҳамшаҳарларимиз ОАВ вакилларини кўришганда хурсанд бўлиб кетди?

Журналистларнинг биринчи манзили 3-сектор ҳудудидаги беш ташаббус доирасида ташкил этилган тадбир бўлиб, бунда энг эсда қоларли ва биринчи марта бўлган ҳолат “Баркамол авлод” ижодиёт маркази ўқитувчиси Юлдуз Каримованинг шогирди Зилола Қурбонова томонидан чизилган иккита сурати сектор раҳбарлари томонидан 750 мингга баҳоланиб, ўша ернинг ўзида сотилди. Ўз меҳнатининг қадрини бундай юқори баҳоланишини кутмаган истеъдод соҳибаси, ҳаяжонда журналистларга интерьвю берди.


Новвотчи опанинг илҳомбахш мақсадлари
Кейинги қадам “Дўстлик” МФЙда жойлашган “Насиба Нур Новвот” МЧЖ бўлди. Бир қарашда кичкина кўринган бино ичида вилоятда ягона бўлган ҳамда ҳар бир хонадон учун аҳамиятли бўлган егулик ишлаб чиқарувчи корхона бугун нафақат шаҳримиз, балки вилоят ва республика миқёсидаги юртдошларимиз учун новвот ишлаб чиқармоқда. Корхона раҳбари Нилуфар Холматованинг таъкидлашича, новвотдан қолган ширани ҳолва ишлаб чиқарувчиларга сотмасдан, кейинчалик ҳолва ишлаб чиқаришни ҳам мақсад қилган.
Шунингдек, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ўзларига тегишли бўлган мулкнинг маълум бир қисмини сотиш орқали бизнесларини йўлга қўйганлиги ва бир неча ишчиларни иш билан таъминлагани айтиб ўтилди.

Ҳам тикувчи, ҳам пазанда тарғиботчи
Новвотга қизиқиш билан турли ракурсларда кўрсатув қилаётган журналистлар ўша ҳудуддаги 7-умумтаълим мактабидаги тадбирга ҳам меҳмон сифатида таклиф этилди. Албатта тадбир ўз йўлига. Лекин бу ерда ҳамкасбларимиз эътиборини бошқа нарса жалб қилди. Шу мактабда тарғиботчи сифатида фаолият олиб борувчи Зиёвиддин мактаб ўқувчиларининг тадбирлардаги иштироки учун либосларни ўзи яратиб, бичиш-тикиш ишларини ҳам ўзи қилиши, ҳаттоки торт ва бошқа ширинликлар пишириб, мактаб ўқитувчилари ҳайратига сабаб бўлгани бу йигитнинг бошқа тенгдошлари ва йигитлардан фарқли ўлароқ онасига чинакам ёрдамчи эканлиги эътироф этилди. Одатда уй ишларини ҳамма йигитлар ҳам қилаверади дейишингиз мумкин, кам сонли йигитларгина бичиш-тикиш ишларини уддлайди. Ҳали 4-босқич талабаси бўлган бу йигитнинг шижоати таҳсинга лойиқ.


20 йиллик орзуси ушалган новвой
Шунингдек, ОАВ вакиллари “Коинот маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Соҳиб Чанчаров кўмаги билан ўз фаолиятини йўлга қўйлган Эъзоза опа Асқарова томонидан ўша куни очилган новвойхона фаолияти ҳам ўрганилиб, интервьюлар олинди. Новвойхонада 3 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, ҳар бир ишчига ўртача 1,5 -2,0 млн сўмдан ойлик иш хақи тўлаб келинмоқда. Эъзоза Асқарова 20 йиллик орзуси ушалганини бот-бот такрорлаб, амалга оширишда кўмак берган барча масъулларга ўз қувончини ҳадя этди.


ОАВ вакиллари ҳар бир жараёнга ўз нуқтаи назарлари билан ёндашишга ва лавҳаларни бошқаларникига ўхшамаган тарзда тайёрлашга ҳаракат қилишди. Мақсад эса битта қилинган ишни асл моҳиятини очиб бериш, тадбиркорликни йўлга қўя олганлар орқали бошқаларни қизиқтира олиш ҳамда аниқ мақсад ила ташланган қадам натижаларини кўрсатиб беришдан иборатдир.

МАВЗУГА ОИД

АЙЁМГАМУНОСИБ ТУҲФА

admin

БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

admin

МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ!

admin

МАҲОРАТ МАКТАБИ

admin