Image default
Жамият

ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ

Жорий йил 7 март куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан “Тожмаҳал” тантаналар мажмуасида 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Эъзоз учун яралган аёл” номли байрам тантанаси ўтказилди.
Шаҳримиздаги муассаса, ташкилот ва корхоналарида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун ташкиллаштирилган тадбирни ҳоким ўринбосари Сохиб Аҳмедов шаҳар ҳокимининг байрам табриги билан очиб берди.
Самимий йўлланган тилаклардан сўнг бир гуруҳ фаол хотин-қизлар шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда рағбатлантирилди. Шунингдек, байрам иштирокчиларининг барчасига айём туҳфалари улашилди.

Олмалиқ шаҳри ҳокимининг 2022 йил 7 мартдаги 49-10-147-F/22 фармойишига кўра, шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ривожланишидаги муносиб хизматлари, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашда қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан қуйидаги фаол аёллар ҳокимнинг Фахрий ёрлиқлари билан рағбатлантирилди:

*Джалилова Турсуной Низомовна — меҳнат фахрийси;
*Дўсметова Муҳаббат Абдукаримовна — меҳнат фахрийси;
*Умаралиева Мухтабар Якупжановна — меҳнат фахрийси;
*Хасанова Бувалима Жаматовна — меҳнат фахрийси;
*Мавлянова Манзура Исламовна — меҳнат фахрийси;
*Холбоева Гулноза Абдуллаевна — Халқ депуталари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати;
*Мойисева Любов Владимировна — Олмалиқ шаҳар 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси;
*Хакимова Нилуфар Сабиржановна — Олмалиқ шаҳар 19-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси;
*Хакимова Насиба Умархўжаевна — Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори;
*Ибрагимова Солиха Мусакуловна — Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори;
*Давлетова Вилоят Собитовна — “Олмалиқ КМК” АЖ Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
*Масадикова Муҳайё Негматовна — Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бўлими ҳуқуқий статистика гуруҳи катта инспектори;
*Мирзаева Муслима Абдусамад қизи — Олмалиқ шаҳар Прокуратураси мурожаатларни қабул қилиш маркази оператори;
*Сапарова Севара Нажмиддиновна — Олмалиқ шаҳар Давлат Солиқ Инспекцияси Ташкилий ишларни назорат қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими катта инспектори;
*Қидирбоева Хулкар Ахматжон қизи — Олмалиқ шаҳар Миллий гвардия бўлими психологи;
*Намазова Покиза Абдибахаровна — Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими иш юритувчиси;
*Насруллаева Гулруҳ Хасановна — Олмалиқ шаҳар 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси;
*Махкамова Бахтигул Фархотовна — Ободонлаштириш бошқармаси бригадири;
*Бекова Қундуз Курбановна — Ободонлаштириш бошқармаси кўкаламзорлаштирувчиси;
*Собирова Дилбар Турсуновна — Ободонлаштириш бошқармаси кўкаламзорлаштирувчиси.

Сен барибир, муқаддассан, муқаддас аёл!

7 март куни “Металлург” маданият саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ОКМК АЖда меҳнат қилувчи аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида сўз олган ОКМК АЖ Бошқарув раиси Абдулла Хурсанов жамиятда хотин-қизларнинг тутган ўрни ҳақида тўхталиб, барчани айём билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, комбинат аёлларини тадбир меҳмони, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, доктор Тило Клиннер ҳам самимий қутлади.
Байрам тадбирида гандбол бўйича АГМК эркаклар жамоаси ҳам аёлларни ўзига хос чиқиш билан табриклади.
Комбинат фаолиятида илғор бўлган бир гуруҳ хотин-қизлар турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, ОКМК фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Байрам тадбирида таниқли опера қўшиқчиси Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Женисбек Пиязовнинг хонишлари, эстрада хонандаси Сардор Тоировнинг шўх-шодон қўшиқлари барчага хуш кайфият бағишлади. “Металлург” МС бадиий жамоалари томонидан тайёрланган байрам дастури ҳам олқишларга сазовор бўлди.

ОКМК АЖ Ахборот хизмати.

Аёллар фаоллиги – юксалиш омили

Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб — қувватлаш бўлими “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда «Аёллар фаоллиги – юксалиш омили» шиори остида тадбир ўтказилди. «Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги» доирасида ўтказилган тадбир Улуғбек кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов номидаги Техника университети олд қисмидан хотин-қизлар, айниқса, уй бекаларини қамраб олган пиёда юриш бўйича 5000 қадам лойиҳаси билан бошланди. 130 нафардан зиёд шаҳримиз аёлларини ўзида жамлаган лойиҳа спорт мактабида параллел равишда шахмат ва “Қувноқ стартлар” ўйини билан давом этди.
Уюштирилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган фаол хотин-қизлар эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирланишди.

Нафосат ва вафо рамзисан, аёл!

Бугунги кунда шаҳримиздаги кимё саноати ривожланиши йўлида ҳисса қўшиб келаётган «Аммафос-Максам» АЖда ҳам ишчи-ходимлар ўртасида маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасида бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Жумладан, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Нафосат ва вафо рамзисан, аёл!» мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир фикримиз исботидир.
Ушбу тадбир цех ходимларининг ўзаро беллашуви иштирокида ўтказилиб, улар 3 та шарт бўйича беллашдилар. 1-шартда буюк алломаларимиз, шоирларимиз, хонандалар ижодидан намуналар бўлса, 2-шартда «Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда» мавзусида видеолавҳа, саҳна кўриниши ва шеърий чиқишлар ҳамда 3-шартда «Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни» мавзусидаги чиқишлар ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди.
Танлов 2 кун давом этиб, якунда ғолиблар корхона Касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.

Ибо маликалари

Шаҳримиздаги 19-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда «Хотин қизларни эъзозлаш» ҳафталиги муносабати билан «Муқаддас аёл» шиори остида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда мактабнинг 7 та фан бўйича метод бирлашмасидан бир нафардан энг фаол аёл ўқитувчилар турли шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
«Ибо маликалари» номли тадбирда рус тили, инглиз тили, она тили, бошланғич таълим, тарих, физика ва информатика фани ўқитувчилари таништирув, шеърий ва мусиқий чиқишлар, салат тайёрлаш, образ яратиш ҳамда эркин мавзуларда ўз иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этишди.
Бир-биридан қизиқарли чиқишлар сўнгида ғолиблар аниқланиб, мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

Кекса ва ногиронлиги бор онахонлар байрам билан муборакбод этилди

Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари Гулчеҳра Игомназарова ва Мухиддин Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Оҳангарон “Саховат” кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида бўлиб, ёши улуғ онахонларни байрам билан табриклади ҳамда эсдалик совғаларини улашди.
Меҳр ва эътибордан кўзлари қувонч ёшларига тўлган онахонлар маъсулларни узоқ дуо қилишди.

Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими ҳам ўз қарамоғидаги ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олишиб, байрам муносабати билан уларга совғалар улашишди.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯ РИВОЖЛАНИШИМИЗГА ТЎСИҚ

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ 2024 ЙИЛ 16 СЕНТАБРДАГИ 49-СОН ҚАРОРИГА ИЛОВА

admin

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!”

admin