Image default
Жамият

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЖАРАЁНИ ЭЛЕКТРОНЛАШТИРИЛДИ

Қарор билан Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом тасдиқланди. Мазкур низом билан 28 та лицензияланадиган фаолият турларининг паспортлари тасдиқланди.

Ягона низомда тартиб-таомиллар бўйича умумий қоидалар белгиланди. Эндиликда барча аризалар электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими (license.gov.uz) орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида қабул қилинади.
Фуқароларнинг давлат органларига “бориш” ва “кутиш” каби ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилди. Лицензия олиш учун ариза ваколатли органга “Лицензия” АТ ёки ЙИДХП орқали тақдим этилади. Махсус электрон тизим орқали лицензия берганлик учун йиғим ва давлат божи тўловлари амалга оширилганлиги онлайн текширилади ҳамда QR-код қўйилган лицензия бланкаси автоматик равишда шакллантирилиб, талабгорнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Лицензия олишда талабгорнинг бошқа келишиладиган органлардан хулосасини олиб, аризага илова қилиш амалиёти бекор қилинди.
“Бир дарча” тамойили асосида лицензияловчи органнинг “Лицензия” АТ орқали тегишли хулосаларни бошқа органлардан ўзи олади, хулоса ўз вақтида тақдим этилмаса, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади. Лицензияловчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади.
Талабгорнинг лицензия бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда ушбу аризани кўриб чиқиш рад қилинмасдан камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берилиши белгиланди.
Талабгор лицензияловчи орган қароридан норози бўлса фақат судга мурожаат қилиш эмас, низони судгача кўриб чиқиш тартиби белгиланди.
Эндиликда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органларда мавжуд ходимлар орасидан 5 кишидан иборат шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши ташкил этилади.
Апелляция кенгаши низоларни тезкор кўриб чиқиб, қонуний ҳал қилиш имкониятини беради. Лекин фуқаролар хоҳласа апелляция кенгашига мурожаат қилмасдан тўғридан тўғри судга ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга кирди.

МАВЗУГА ОИД

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш РЕЖА-ЖАДВАЛИ

admin

ДОИМО БОР БЎЛСИН ЭЗГУЛИК!

admin

АГАР ЖЎЖА КУЗДА САНАЛСА…

admin

ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

admin