Image default
Саломатлик

МИОКАРД ИНФАРКТИ

Миокард инфаркт — юрак ишемик касаллигининг ўткир хуружи бўлиб, юрак тож томирлари орқали юрак-қон мушакларига оқиб келиши таққа тўхташи ёки ўта кам келиши оқибатида юзага келади. Оқибатда юрак мушакларининг бир қисми емирилади, яъни некрозга учрайди, кейинчалик шу жойда чандиқ ҳосил бўлади. Чандиқ ҳосил бўлган жой ўз функцияларини бажара олмай қолади.
Юрак тож томирлари, тромб яъни қуйилиб қолган қон лахтаси билан тамоман беркилиб қолиши бу касалликка олиб келади. Кўпинча атеросклероз касаллигида ҳам томирлар мўртлашиб қолади ва томир ичи ёғ пиликчалари билан тўлиб қолади. Бу ҳолатда ҳам миокард инфаркти хавфи ошади.
Касалликнинг ўткир даври ўртача 10 кун давом этади. Айнан мана шу даврда инфарктнинг даҳшатли асоратлари юзага келиши мумкин. Юрак мароми бузилади, турли хил юрак нуқсонлари авж олади. Шу боис инфарктнинг биринчи аломатлари пайдо бўлгандаёк, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади. Муолажа фақат касалхонада давом этиши керак.

Миокард инфаркт белгилари:

  • Юрак соҳасида нитроглицирин дориси билан қолдириб бўлмайдиган оғрик хуружи;
    *оғриқ тўсатдан юзага келади, бемор қора терга тушади, нафаси бўғилади, қусади, ўқчийди, ҳолсизланади;
    *гоҳо инфаркт оғриги юракда эмас, балки чап қўл ёки елкада, қоринда гоҳида пастки жағда пайдо бўлади;
    *инфаркт чоғида гўё юракни биров кучли қўл билан сиқаётгандек туюлади;
    *оғриқ хуруж қилганда кўпинча ўлимдан қўрқув, даҳшатга тушиш ҳисси пайдо бўлади.

Прогноз-инфаркт некроз ўчоғи катта ва кичик майдонига боғлиқ.
Миокард инфарктда текширувлар: Электрокардиографик текшириш, қонда специфик ферментлар аспартатаминотрансферазалар(АСТ), креатинфосфокиназлар (КФК) тўпланишини аниқлаш миокард инфаркти ташхиси учун асосий маъно касб этади. Шубҳа қилинган ҳолларда радиоизотоник ва рентгенологик текширувлар ўтказилади.
Давоси: Кўкракда оғриқ бор одамга осойишталик керак. Бошини хиёл (салгина) кўтариб, нафас олишни енгиллаштириш учун кийимлар ечилади, тоза ҳаво йўли очиб қўйилади. «Тез ёрдам» келгунча Нитроглицирин тил остига қўйилади.
Бундай ҳолларда волидолни кучи етмайди. Шифохонага ётқизиш керак, албатта беморни олиб кетишда замбилдан фойдаланиш шарт.
Инфаркт содир бўлгандан кейин реабилитация-бемор шифохонадан чиққандан кейин поликлиникада (уйда) ёки санаторияда ниҳоясига етказилади.
Жисмоний фаоллик, парҳезга риоя қилиш, шифокор тайин қилган дориларни ичиб туриш катта аҳамиятга эга. Парҳездан мақсад, атеросклероз ва юрак ишемик касалликнинг иккиламчи муолажасидир. Ёғ ва углевод алмашинувини яхшилаш, артериал босим, тана вазнини меъёрлаштиришдир. Барча касалликларни олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак.

Сайёра Исматова,
2-оилавий поликлиника
умумий амалиёт шифокори.

МАВЗУГА ОИД

ИТ ВА МУШУГИНГИЗ ЎЗИНИ ЁРУҒЛИК ВА СУВДАН ОЛИБ ҚОЧСА, БИЛИНГКИ…

admin

ЛЕЙШМАНИОЗ қандай касаллик?

admin

НИМА УЧУН АЁЛЛАРГА ТИББИЙ КЎРИК КЕРАК?

admin

Шаҳримизда касалланишлар сони ортиб бормоқда, бунга сабаб…

admin