Image default
Саломатлик

ШИФОКОРЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

Жорий йил 18 март куни президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Йиғилиш давомида президент тиббиёт бўйича келиб тушган 17 мингта мурожаат тизимли масалаларга оид эканини маълум қилиб, конституцияга тиббиёт ходимлари мақомини таъминлайдиган қоидани киритиш масаласига тўхталди.

Шунингдек, Олис ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорлар иш ҳақига 2 млн сўмдан қўшимча устама тўланиши ва ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилишини ҳамда шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилишини маълум қилди.
2022 йил 1 майдан бошлаб:

  • барча кўп тармоқли марказий поликлиникаларда болалар бўлими ташкил этилади;
  • 17 мингдан зиёд тиббиёт бригадаларига яна қўшимча 8,5 мингта болалар ҳамшираси ва доя (акушер) штатлари берилади.
  • 2022 йил 1 июлдан бошлаб 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилади.
  • мамлакатимизда энг зарур бўлган дори-дармон воситалари нархини камида 30 фоизга арзонлаштириш бўйича барча чоралар кўрилади.

МАВЗУГА ОИД

КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ БЕЛГИЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

ЮРИШНИНГ СОҒЛИҚ УЧУН ФОЙДАЛАРИ

admin

Хавфли ва юқумли касалликдан огоҳ бўлинг!

admin

ИТ ВА МУШУГИНГИЗ ЎЗИНИ ЁРУҒЛИК ВА СУВДАН ОЛИБ ҚОЧСА, БИЛИНГКИ…

admin