Image default
Жамият

ҲАМШАҲРИМИЗНИНГ ҚАНЧАСИ БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМА ОЛИШДИ?

Шаҳримизда бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими меъёрий ҳужжатлар асосида аҳолининг муҳтож қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
Бугунги кунда бўлимда 1 нафар бўлим бошлиғи, 2 нафар мутахассис ва 15 нафар ижтимоий ходималар фаолият олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги №237-сонли қарорига асосан ижтимоий ходималар шаҳримизда яшаётган 54 нафар якка-ёлғизлар ва 84 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи пенсионер ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиб келишади.
“Савдо” МЧЖга қарашли 3-сонли дўкондан ҳоким қарори билан рўйхатга олинган 54 нафар якка-ёлғизлар бепул давлатимиз томонидан 11 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва 8 турдаги гигиена товарлари билан ойма-ой таъминланиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги 6 та санаторияларга жорий йилнинг 1-чораги давомида шаҳар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида навбатда турган ногиронлиги бўлган шахслар ва ёшга доир пенсионерлардан 38 нафарига бепул сиҳатгоҳ йўлланмалари берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлда «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёшга доир пенсионерлар реабилитация қилишнинг техник воситаси ва протез-ортопедия мосламалари билан таъминланиши олиб борилади. Бўлим томонидан Олмалиқ шаҳар бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этган ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёшга доир пенсионерлар навбат асосида жорий йил бўйича 10 март кунига қадар 3 нафар фуқаро электр юритмали арава, 10 нафар фуқаро кресло-аравача, 1 нафар фуқаро эшитиш мосламаси 7 нафар фуқаро ҳасса, 3 нафар фуқаро қўлтиқтаёқ билан таъминланди.
Эслатма: ҳозирда шаҳримиздаги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими «Коинот» МФЙ ҳудуди «Хумо» кўчаси 9-уйда жойлашган 3-оилавий поликлиникада иш фаолиятини олиб бормоқда.

МАВЗУГА ОИД

Мен донорман

admin

СОҲИБҚИРОН ХУСУСИДА БИЛГАН ВА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ

admin

ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ — УРФУ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

admin

Қўнимсизликми ёки уқувсизлик?

admin