Image default
Жамият

МФЙ раислари сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги қарорига асосан маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан жорий йилда МФЙ раислигига сайловлар бўлиб ўтади.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорига асосан Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқолларининг) навбатдаги сайлови жорий йилнинг май ойида ўтказиш белгиланди.
Навбатдаги сайловда 51 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланади.
Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг таркиби ҳамда ишчи гуруҳ тасдиқланган бўлиб, сайловга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, куни кеча шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раҳбарлигида сайловолди йиғилиш бўилб ўтиб, унда сайловни ҳар томонлама сифатли ташкил этиш, муносиб номзодларни саралаш бўйича комиссия аъзоларига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

МАВЗУГА ОИД

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XLVIII сессияси

admin

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ РЎЙХАТИ

admin

ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ

admin

“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ: ҲИМОЯ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОЛИЙ БУРЧИМИЗ!

admin