Бир фуқаро таҳририятга эълон бергани келди. Қўлида бир дунё қоғоз. Деярли ҳамма ҳужжатларнинг нусхасини кўтариб олган. Қизиқиб шунча қоғоз билан ишга кираяпсизми, деб ҳазиллашганимизда, ээ қатда, йўқотилган биргина ҳужжат учун шунча оворагарчилик, дея нолиб қолди.
Охирги вақтларда ишга, ўқишга кириш учун ёхуд нафақага чиқиш, ҳатто ишлаётганлар ҳам қайсидир ҳужжатини йўқотиб қўйгани боис бир қанча югур-югурлар билан ўша ҳужжатларни тиклаётганлиги гувоҳи бўлаяпмиз. Ҳужжатларини йўқотиб қўйиб, тиклаш ҳаракатида бўлган фуқаролар учун ёрдам сифатида қаерга қай тартибда мурожаат қилиш ҳамда жарима миқдорлари тўғрисида, айрим қонун ҳужжатлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.