Image default
Жиноят ва жазо

БИР ПУЛГА ҚИММАТ ВАЖЛАР ЁХУД ДАРЗ КЕТАЁТГАН ҚЎРҒОН

Оила қўрғон, унинг мустаҳкамлиги эса ота-онага боғлиқ. Ҳаёт ўнқир-чўнқирлардан иборат. Токи эр-хотин биргаликда ўша қийинчиликларга қарши курашмас экан, оила аталмиш мустаҳам қўрғон дарз кетаверади. Балки бу ҳолатдан айрим ота-она ҳеч нарса ютқазмас, лекин болага жабр қилаётгани, унинг келажагига болта уришганини кейинчалик ҳис қилишади. Бироқ унда ҳаммасига кеч бўлган бўлади.

Ғ.Намозов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам оиласи билан тинч-тотув яшаб келаётган эди. Орада икки фарзандли бўлишди. Улар каттарган сари эр-хотин арзимаган сабаблар билан тез-тез тортиша бошлашди. Гўёки, тортишувларга фарзандлари айбдордек.
2021 йил 13 июнь куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида яшаб келётган Ғ.Намозов турмуш ўртоғи С.Намозованинг онасига овқат тайёрлаб бермаганидан жаҳллангани сабаб, навбатдаги тортишувлари калтакланиш билан катталашди. Ғазабланган эркак аёлини орқасидан бориб, унга қўли билан қасддан енгил тан жароҳати етказди. Уни онасининг уйига Фарғона вилоятига олиб бориб ташлаб, судга ажрашиш учун ариза берди. Аёли ҳам ўз навбатида турмуш ўртоғини судга берди.
Ғ.Намозов судда аёли билан ярашмаслиги, ҳозирги кунда у билан ажрашиш масаласи фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди томонидан кўриб чиқилаётгани, оилавий шароити оғирлиги, қарамоғида касалманд онаси борлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ва бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб енгиллик сўради.
Суд Ғ.Намозовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ХАБАРНОМА

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin

ЎХШАМАГАН “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК”

admin

КЎР КЎРНИ ҚОРОНҒИДА ТОПАР

admin