Image default
Жиноят ва жазо

НАФСИГА ҚУЛЛИК — ҚАДРИ БИР ПУЛЛИК

“Global capital lux” МЧЖ раҳбари Ж.Жалолов (исм-шарифлар ўзгартирилган) мактабгача таълим бўлими томонидан 9-сонли Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги болалар айвончасини капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича берилган танловда иштирок этиб, бўлим билан пудрат шартномасини тузишди. Шартномага асосан қурилиш ишларини олиб бораётган Ж.Жалолов қурилиш ишларини назорат қилиш ва қабул қилиб олиш бўйича бириктирилган мактабгача таълим бўлими эксплуатация хизмати бошлиғи О.Жўраев билан тил бириктириб, амалда қилинмаган ишлар бўйича сохта ҳужжат расмийлаштириб, МЧЖ ҳисоб рақамига давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган маблағларни ўзлаштириш режасини тузди.
Ж.Жалолов шартномага асосан объектда 235.950.000 сўмлик бажарилган ишлар ҳажмига 38.787.799 сўмлик ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ишларини қўшиб ёзиб, ҳақиқатда 197.162.201 сўмлик таъмирлаш ишларини бажариб, ҳужжатни қалбакилаштирган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги пулини ўзлаштирган.
Шунингдек, “Global capital lux” МЧЖ номидан 2020 йил давомида жами 3.342.432.000 сўмни солиқ ҳисоботларида кўрсатмасдан, солиқ солинадиган объектни қасддан яшириб, 85.959.100 сўм миқдорида давлат бюджетига тўловларни тўламаган.
Мактабгача таълим бўлими эксплуатация хизмати бошлиғи О.Жўраев ҳам “Cometa gold stroy” МЧЖ раҳбари Ф.Алиханов билан тил бириктириб, 32-МТТнинг омборхонасини капитал таъмирлаш бўйича ҳужжатларни сохталаштириб, ҳақиқатда 35.685.926 сўмлик ишга қўшимча 63.114.074. сўмлик бажарилмаган ишлар бўйича ҳисоб-фактура тайёрлаб, жами 98.800.000 сўмлик ишлар бажарилди деб кўрсатиб, давлат ва жамият манфаатларига анча миқдорда зарар етказган.
Суд судланувчи Ж.Жалоловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан бир йил муддатга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаш шарти билан ахлоқ тузатиш иши, судланувчи О.Жўраевга эса уч йил муддатга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаш шарти билан ахлоқ тузатиш жазосини тайинлади.

Э.Абдилазизов,
Департаментнинг шаҳар
бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

ОНЛАЙН ЎҒРИЛИК

admin

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

admin

ХАТО ҚИЛСАНГ, ХАРАЖАТИНГ КЎПАЯДИ

admin