Image default
Суд амалиётидан

ТЕЛЕФОННИ ОНАМГА КЎРСАТАМАН, ДЕБ…

Ш.Э. 2021 йилнинг 11 декабрь куни қариндош укалари — вояга етмаган 2004 йилда туғилган А.И. ва Э.А.лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро 2001 йилда туғилган Ж.М.ни чув туширишди. Улар Ж.М.дан нархи 250 АҚШ доллари бўлган “SAMSUNG NOTE-8” русумли телефон аппаратини сотиб олиш мақсадида Улуғбек кўчаси, 80-уйнинг олд томонида кўришишди. А.И. телефон аппаратини шаҳар болалар шифохонасида ишловчи онасига кўрсатиб келишини айтиб, телефонни олиб кетиб, қайтиб келмади. Шундан сўнг Ш.Э. ва Э.А.лар шериги А.И.ни топиб келамиз деб баҳона қилишиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинишди.
Ш.Э. вояга етмаган шахсларни жиноят қилишга жалб қилиб, фирибгарлик, яъни олдиндан тил бириктириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-тарож қилди.
Ҳозирда содир этилган ушбу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Д.Ёдгоров,
шаҳар ИИБ ҳузуридаги
тергов бўлими терговчиси
лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

НОҚОНУНИЙ САВДО «ПИШМАЙ ҚОЛДИ»

admin

“ТИЛЛАЧИ”НИТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАНУЧОВЛОН ҚАМОҚҚА РАВОНА БЎЛДИ

admin

ДАЪВО МУДДАТИ ВАДАЪВО МУДДАТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМАЙДИГАН ТАЛАБЛАР

admin

“ИШСИЗЛАР”НИНГ “ИШИ”НИ ҚИЛИБ, СЎНГ…

admin