Шеърият
Ягона сенсан менинг қувончим,
Дардим тўлган паллада ўзинг сирдошим.
Беғубор кунларимдан бўлдинг ёдгорим,
Дилим овунчиғи ўзинг шеърият.
Кулфат тушса, бошимдан аримаса ғам,
Дўстларим хиёнат этганида ҳам.
Сен ўзинг қалбимга бўласан малҳам,
Кўзим қорачиғи ўзинг шеърият.
Шодлиги адосиз нозик биллурман,
Юрагимни фақат сенга очурман.
Сен борсанки, демак, ҳаёт эрурман
Умрим давомчиси ўзинг шеърият.
Мамлакат Сафарматова,
уй бекаси.
Халқ ойинаси
Дунёда шоир аҳлин халқни ойнаси дерлар,
Эл қувончи дардидан, битилар экан шеърлар.
Ҳақиқатни ёзганни, халқ дардини олганни,
Янги шеърин кутарлар, олқишлаб севар эллар.
Шундай шоир қатори Муҳаммад Юсуф келди,
Ўзбек халқи ўғлонин эрка шоир, деб билди,
Шеърларини ёзишга улгурмади, улгурди,
Қуёш мисол чарақлаб шам мисоли тез сўнди.
У куйлади садоқат, юртга меҳру вафони,
Обод айлаб қўрғонни, сурмоқ давру давронни.
Севги вафо айловчи, гўзалликка чорловчи
Шеърга қўлларин чўзди, боқий қўшиқлар ёзди.
Ватани ардоғида, ижоди давомида.
Мард мардларча билди, номард устидан кулди,
Шоир мадҳ этган ватан, бўлсин янада обод,
Эрка Муҳаммад Юсуф, руҳи бўлсин доим шод.
Бахтин Қули (Бахтиёр Қурбонов)
Рўза-рамазонни соғинмадингми?
Эрта тонгдан уйғонган чоғинг,
Кенг осмонга очиб қучоғинг.
Нафсинг бирла ошиққан онинг
Рўза-рамазонни соғинмадингми?
Савоб-у ажирга қўл урганингда,
Кун бўйи нафсингни қондирганингда.
Дуода сабрни тилаганингда,
Рўза-рамазонни соғинмадингми?
Савоб учун қадам ташлаганингда,
Шаббон ойин рўзасин бошлаганингда.
Кўзингни соғинчдан ёшлаганингда,
Рўза-рамазонни соғинмадингми?
Мусулмон фарзидир рўзани тутмоқ,
Бахт-у саодатдир Ҳайитни кутмоқ .
Рамазон келди деб баралла айтмоқ,
Рўза-рамазонни соғинмадингми?
Муштарийбегим Юсуфалиева,
17-мактаб, 10-синф ўқувчиси.