Image default
Таълим

100 000 000, 75 000 000 ВА 50 000 000 СЎМ МУКОФОТ ПУЛЛАРИ КИМ ВА НИМА УЧУН САРФЛАНАДИ?

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганиш агентлигининг жорий йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 22 февралдаги буйруғига асосан шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида танловнинг шаҳар босқичи ўтказилиб, 22 февраль куни ғолиблар аниқланган эди.

Ушбу танловда 20 та мактабнинг 7,8,9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ғолиб бўлган 5-мактаб, 11-мактаб ва 16-мактаб директорлари ва ўқувчиларини жорий йил 5 апрель куни Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов тантанали равишда қутлаб, 1-ўринга 100 млн, 2-ўринга 75 млн ҳамда 3-ўрин олган мактаб учун 50 млн сўмлик сертификатлар тақдим этилди.


Пул мукофотларига эга бўлган мактаблар маблағларнинг 25 фоизини ўқувчиларни фан олимпиадаларига ва танловга тайёрлаган хорижий тил ўқитувчиларини рағбатлантиришга, 25 фоизини танловда умумжамоабўлиб иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари (планшет, ноутбук, компьютер ва бошқалар) ёки нақд пул кўринишда рағбатлантириш учун ҳамда қолган 50 фоизини мактабнинг бошқа эҳтиёжлари, жумладан, танловнинг кейинги босқичларига тайёргарлик учун зарур харажатлар, хорижий тилларни ўқитишни янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, кутубхонани учун хорижий тилдаги адабиётлар билан бойитиш ва хорижий тилларни ўрганишга керак бўладиган техник воситаларни харид қилиш учун сарфлаш кўзда тутилган.

МАВЗУГА ОИД

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

ДЎСТИМ, АБИТУРИЕНТ!

admin

Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10та ибора

admin

ЎҚИТУВЧИНИНГ МУЛОҚОТГА КИРИШУВЧАНЛИГИ -МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИ

admin