Image default
101 хабари

110 нафар ходимга 9 288 000 сўм жарима

Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ ОЁХТТЭБ инспекторлари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида комбинат объектларида 100 дан ортиқ ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширувлари ўтказилди. Текширувлар давомида аниқланган бир қатор камчиликлар бўйича 110 нафар ходимга нисбатан 9 288 000 сўм миқдорида маъмурий чоралар қўлланилди, 686 та жойда носоз электр мослама ва ускуналар 13-банд баёнига асосан ўчирилди ҳамда 13-банд қарори асосида 19 та ёнғин хавфи юқори бўлган жойларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Масканлардаги мавжуд радио алоқа воситалари билан 539 маротаба радио эшиттиришлар олиб борилди.
ОКМК АЖ тасарруфидаги корхона ва муассасаларда 275 та учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, учрашувларда 4055 нафар киши қатнашди.
Маскан ишчи-хизматчилари ёнғин ўчириш техникаси, ёнғин техник қуроллари, газ ва тутундан ҳимоя воситалари билан яқиндан таништирилди. Корхона ишчи хизматчилари билан фавқулодда ҳолатларда 1325 нафар кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари иштирокида 231 марта машғулотлар ўтказилди. ОКМК АЖ объектларида ташкил этилган ёнғин техник комиссияси билан 107 маротаба йиғилиш ўтказилиб баённомалар расмийлаштирилди. Текширувлар натижаси бўйича 64 маротаба объект раҳбарларига ахборот хатлари киритилди.

Ю.Сайдалиева,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

Эътиборсизлик ёнғинларга сабаб бўлади

admin

Қураётган иморатингиз хавфсизми?

admin

МАВСУМГА ТАЙЁРМИСИЗ?

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin