Image default
Жиноят ва жазо

Ишсизлик – ўғриликка қадам(ми?)

Танимаган, билмаган кимсаларга ишониб, унга яқин инсон сифатида муносабатда бўлиш кўп ҳолларда ишончнинг суиистеъмол бўлиши ҳамда моддий ё маънавий зарар билан якун топади.

Асли фарғоналик бўлган С.Йўлчиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, ўзини бекорчиликка маҳкум қилиб, осон пул топиш дардида юрди. 2021 йил 24 декабрь куни Оҳангарон шаҳар деҳқон бозори ҳудудида жойлашган кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланувчи дўконга кириб харид қилиш баҳонасида у ерда сотувчи бўлиб ишловчи Н.Гулямова билан танишди. Аёлнинг ишончига кириб, унга биргаликда тушлик қилишни таклиф қилди. С.Йўлчиев Н.Гулямова билан бирга тушлик қилиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилди. Аёл билан дўконга келгач, унинг уйга кетмоқчи бўлган фарзандининг юкларини уйигача олиб бориб қўйишини айтиб, юкларни кўтаришиб Н.Гулямованинг уйига борди. Аёлнинг ўғлидан ўзининг ҳисобида пули йўқлиги сабабли “Samsung Galaxy A01 Core” русумли уяли алоқа воситасини гаплашиб олиш учун сўради. Сўнг йигитчани ҳисобига пул ўтказиш учун кўчага чиқариб юборди. Тез орада йигитча онаси билан уйга қайтгач, аёл С.Йўлчиевдан кетишини талаб қилди. Телефонни эса индамай чўнтагига солиб, уйдан чиқиб кетган С.Йўлчиев уни умуман бегона одамга 400 000 сўмга сотиб, пулни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди.
Суд, судланувчи С.Йўлчиевнинг айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий ва моддий шароити яхши эмаслиги ҳамда ишсизлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

admin

ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИГА 5 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

admin

ЗЎРДАН “ЗЎРАВОН” ЧИҚДИ

admin

“СИГАРЕТА ҚУТИСИДАГИ ОҒУ”

admin