Image default
Жамият

СОЛИҚЧИ — ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

Шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси томонидан янги очилган хўжалик юритувчи субъектларга солиқ режимини танлашда маслаҳат бериш, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўмак сўралганда, бухгалтерия ишини юритиш, ҳисоботларни ўз вақтида топширишга кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, муаммоларни ўрганиш ва тегишли тартибда ечим топиш бўйича яқиндан кўмак кўрсатиб келмоқда.

Жорий йил 2-чорак якуни бўйича шаҳримизда 65 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларга бухгалтерия ҳисобини юритишда амалий ёрдам бериш, электрон ҳисоб-варақ-фактураларни юритиш, ишга кираётган ходимларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш борасида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари томонидан доимий равишда зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

Шунингдек, 250 та тадбиркорлик субъектларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан мавжуд бўлган 92.8 миллион сўм ортиқча тўловлари бошқа турдаги солиқ қарздорлиги ҳисобига ўтказилди ҳамда 37 та тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамига 326.1 миллион сўм қайтарилди ва 23 та тадбиркорларга солиштирма далолатномалари тақдим этилди.

Шунингдек, 44 та фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолият кўрсатмаётганлиги сабаблари ўрганилиб, фаолиятини юритиш истаги бор бўлган корхоналарга кўмаклашиш мақсадида тегишли ташкилотларга мурожаат хатлари юборилди.

Шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давомида солиққа оид муаммолар кузатилган тақдирда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг масъул ходимлари уларни бартараф этишда ўз ҳиссаларини қўшишга ҳамиша тайёр.

Санжар Қамбаралиев,
шаҳар ДСИ Тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш
шўъбаси ходими.

МАВЗУГА ОИД

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИНОЯТИ ОШДИ: БУНИНГ ОЛДИ ОЛИНИШИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИНДИ?

admin

КИТОБ ИНСОННИ ЭЗГУЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

admin

“НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР БЎЛИМИ РАИСИ, ИСТЕЪФОДАГИ ПОЛКОВНИК АБДУЛЛАЕВ МУҲИДДИН ҲУСНИДДИНОВИЧНИНГ “МАТОНАТ МАДҲИЯСИ” МОНУМЕНТИ ҲАҚИДАЁШЛАРГА МУРОЖААТИ

admin

ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР

admin