Image default
101 хабари

Тарғибот таъсирсиз бўлмас

ОКМК АЖ корхона-цехларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисаларни олдини олиш мақсадида жорий йил 7 апрель куни Марказий таъмирлаш механика заводида кўргазмали семинар машғулоти ўтказилди.

Мазкур семинар машғулотида ОКМК АЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Ахроров маъруза қилиб, ишчи ва хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борди. Энг аввало объектларда ёнғинга қарши сув таъминоти биринчи ўринда соз ҳолатда, етарли даражада сув босимига эга бўлиши лозимлиги, ер ости гидрантлари ички ёнғин ўчириш жўмракларида сув босими етарли бўлиши ҳамда доимий жанговар ҳолатда бўлишини таъкидлаб ўтди. Бироқ ташкилот ҳудудларида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ҳам ёнғинлар юзага келиши мумкинлиги, шунинг учун энг катта эътибор электр кабелларига қаратилиши, уларни қобиқлари соз ҳолатда бўлишлиги тўғрисида гапирилди. А.Ахроров маъруза давомида ходимларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириб ўтди.
Ёнғинни пайдо бўлиш сабаблари ўчириш воситаларининг ишлатилиш тартиби, ёнғин содир бўлганда дастлаб нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида ҳаётий мисоллар билан тегишли тушунчалар берилди.

Ж.Хайтанов,
Олмалиқ КМК АЖ
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin

КУКУНЛИ ЎТ ЎЧИРИШ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

admin

ЁНҒИН ВАҚТИДАҚАНДАЙ ҲАРАКАТЛАНИШ ЛОЗИМ?

admin

БИРИНЧИ НАВБАТДА — ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

admin