Image default
Жамият

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ҒОЛИБЛАРИ УЧУН МАБЛАҒ ҚАЧОН АЖРАТИЛАДИ?

Қисқача мазмуниТўплаган овозлар сониҲақиқатда ажратилган
қиймат
«Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»да шаклланган маблағ8 383,04 608 000,0
1Олмалиқ шаҳар 20-сонли ИДУМ, интерактив доскалар сотиб олиш3025250 000,0
2Олмалиқ шаҳар 5-умумтаълим мактабини жиҳозлар билан таъминлаш2755500 000,0
3Олмалиқ шаҳар 5-умумтаълим мактабининг спорт зали, гимнастика зали ва футбол майдонини реконструкция қилиш633500 000,0
4Олмалиқ шаҳри Ахборот-кутубхона марказини жорий таъмирлаш ва янги ускуналар билан мустаҳкамлаш5941 000 000,0
5Олмалиқ шаҳар 9-умумтаълим мактабининг информатика хонаси, инглиз тили хонасини жиҳозлаш320200 000,0
6Олмалиқ шаҳар «Бўстон» МФЙ ички кўчаларини асфальтлаш261458 000,0
7Олмалиқ шаҳар «Боғаро» МФЙ «Металлург» кўчасида бетон йўлаклар қуриш (тротуар)193600 000,0
8Олмалиқ шаҳар 8-умумтаълим мактабининг биноси ҳожатхонасини таъмирлаш192100 000,0
9ТДТУ Олмалиқ филиали ўқув биносини жорий таъмирлаш176400 000,0
10Олмалиқ шаҳар «Тинчлик» МФЙ «Чирчиқ» кўчасига трансформатор ўрнатиш141400 000,0
11Олмалиқ шаҳар Ҳамза МФЙ Эҳтиром кўчасини ободонлаштириш93200 000,0

“Очиқ бюджет” ахборот портали ҳақида бугун деярли кўпчилик хабардор. Сабаби ё ўзимиз, ёки бирорта танишимиз орқали ушбу портал иштирокчисига айланиб улгурдик. “Ташаббусли бюджет” жараёнида ҳар бир фуқаро иштирок этган ҳолда ўз таклифини билдириши ёки эҳтиёжлар билан боғлиқ бошқа таклифга овоз бериш имконияти тўғрисида бир неча бор ОАВ воситалари орқали эълон қилинган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб «ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилдаги февраль ойи босқичига старт берилди ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан бир қанча таклифлар илгари сурилди.
Хусусан, Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан вилоятимиз учун 1,5 трлн.сўм маблағ ажратиш режалаштирилган бўлиб, шаҳримиздаги ташкилотлар томонидан ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар, ёритиш тизимига оид масалалар, яроқсиз ҳолга келган ички йўлларни таъмирлаш ёки асфальт ётқизиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий техник базасини янгилаш ҳамда умумфойдаланувчи ёки жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш бўйича жами 328 та таклиф келиб тушган. Шундан 92 таси овоз йиғиш жараёнига ўтиб, 8383 та овоз йиғишга муваффақ бўлишди. Қайси ташкилотлар қандай таклифлар билан иштирок этгани ва қанча овоз тўплагани ҳамда ажратиладиган суммалар хусусида жадвал орқали билиб олишингиз мумкин.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 2021 йил 4123та овоз берилган бўлса, жорий йил ўтказилган босқичда ушбу кўрсаткич 8338 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичлар фақатгина энг кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлганларники. Рақамлардан ҳам маълумки, ушбу жараёнга фуқароларнинг аста-секинлик билан қизиқиши ортаётгани ҳамда бюджет жараёнларида фуқаролар фаоллиги ошаётганини кўрсатмоқда.
1-мавсум таклифлари 2-мавсум(июль ойи)га қадар белгиланган тартибга кўра, шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ғолиблар рўйхати тасдиқланиб, маблағлар ҳисоб рақамга ўтказилиб берилади.
Ташаббус ҳақиқий муаммони акс эттирган, бироқ айрим сабаблар туфайли етарли овоз йиға олмаган ёки биринчи мавсумда таклифлари ғолиб деб топилмаган бўлса, улар албатта иккинчи мавсумда қайта ташаббус билдириб ғолиб чиқиш имкониятига эга.
Ўтган йили ўтказилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида шаҳримиздаги 3-ДМТТ, 7-сонли умумтаълим мактаби, “Бўстон” ва “Дўстлик” МФЙларининг биттадан кўчалари овоз тўплашда энг кўп натижани қайд этишиб, ғолиб бўлишган. Ҳозирда ушбу жойларда лойиҳа доирасида ишлар амалга оширилган. Бу ташкилотлар учун ажратилган маблағ, буюртмачилар томонидан лойиҳа таклифлари тўлиқ амалга оширилганми, ишлар охиригача якунланганми, назоратга олинганми, пул масаласида муаммолар бўлмаганми? Бу саволларга келаси сонларимизда бафуржа тўхталамиз.
Муҳими, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида шаҳримиз фуқаролари ҳам фаол бўлиш билан бирга, мавжуд муаммоларга ечим топишда етарли маблағга эга бўлиш имконига эга бўлишмоқда.

МАВЗУГА ОИД

«ОИЛАДА ОТА ПОДШО, ОНА ВАЗИР БЎЛИШИ КЕРАК!»

admin

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

admin

МУҲАНДИСЛИК МАКТАБИ-ИСТИҚБОЛНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

admin

ИНСОН УЛУҒ, ҚАДРИ МУҚАДДАС!

admin