Image default
101 хабари

Хавфсизлик – текширувчи учун эмас

ОЁХТТЭБ томонидан комбинат корхоналари, шаҳримиздаги иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектлари турар жой биноларида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаш, ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини ошириш бўйича комплекс чоралар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ёнғинларни олдини олиш бўйича ходимлар ҳаёти ва давлат мулки хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ёнғин хавфсизлиги тадбирларида саноат, ёнғин, газ ва техника хавфсизлигига оид меҳнат фуқаро муҳофазаси, ишлаб чиқариш, технология, энергетика, механика, таъминот объектларида хавфли омилларни аниқлаш баҳолаш ва бартараф этиш ишлари муҳим ўрин эгаллайди.
Ёнғиннинг олдини олиш нозирлари завод, фабрика цехларига қарашли маъмурий бинолар, технологик қурилмалар, омборхоналар, нефть маҳсулотларини сақлаш резервурлари, насосхоналар ва бошқа объектларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослигини доимий назорат қилиб бормоқда.
Хусусан, МБФ цех ва участкаларида ёнғинга қарши ҳолатлар устидан назоратлар мунтазам амалга оширилиб келинаётгани диққатга моликдир. Ўтган ойда ана шундай назоратлар вақтида айрим иш жабҳаларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги аниқланди. Текширув давомида ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи, ишчилар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар кузатилиб уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида объектлар раҳбарларига ёзма таклифлар тақдим этилди. Талабларни бузган муҳандис техник ходимларга нисбатан 540 000 сўм, ишчиларга эса 162 000 сўм миқдорида маъмурий баённома тузилиб, жавобгарликка тотилди.

Д.Қурбанова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЭЛЕКТР ПЕЧИДАН ЧИҚҚАН ЁНҒИН

admin

УЙЛАР ВА ЙЎЛЛАР ҚОИДАЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛМАСА…

admin

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

Доимий назорат бу — ҳаловат дегани

admin