Жорий йилнинг 12 апрель куни шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI чақириқ навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди.
Кун тартибида 5 та масала ўрганилган бўлиб, биринчи масала юзасидан Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Умаралиеванинг шаҳарда “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича 3-босқич хатлови якунлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг шаҳардаги 15, 21-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига номзодларнинг 3 йиллик дастури бўйича ҳимояси эшитилди.
Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 4 та сектор раҳбарининг ахборотлари ўқиб эшиттирилди.
Сессия давомида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори С.Қодирхоновнинг ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар эшитилиб, комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.