Image default
Жиноят ва жазо

ХАТО ҚИЛСАНГ, ХАРАЖАТИНГ КЎПАЯДИ

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар тозалик ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишлари, тез айнувчан маҳсулотлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари даркор. Акс ҳолда нафақат харидорлар соғлигига, балки ўз зиёнига ҳам ишлаган бўлади.

Хусусан, 2021 йил Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан заҳарланиш ҳолати жуда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Бир неча нафар фуқаролар музқаймоқдан заҳарланиши оқибатида тадбиркорга айни ўша ҳолат юзасидан ҳукм ўқилди. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи А.Ёрматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2021 йил 22 май кунида ЯТТ ташкил этиб, 2021 йил август кунига қадар раҳбар сифатида фаолият юритиб келгани ҳамда тадбиркорлик фаолияти давомида фрезерли музқаймоқ апарати ёрдамида қуйиб сотилувчи музқаймоқ сотиш билан шуғулланганини маълум қилди.
Ҳолат содир этилган куни тадбиркор музқаймоқ учун сут маҳсулотини Пискент тумани «Намуна» МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида истиқомат қилувчи аёл кишидан сотиб олиб, уйида сутни пишириб, уй шароитида музқаймоқ тайёрлаган. Шу куни эрталабдан «Ойдин» ҳудудида жойлашган музқаймоқ сотиш учун мўлжалланган жойда савдо қилиб, тушликка чиқиб кетган вақтида унинг ўрнига онаси сотувчилик қилиб турган. Тадбиркор томонидан сотилган музқаймоқ натижасида 50 нафардан ортиқ одам заҳарлангани Суд тиббий экспертизасининг хулосалари асосида тасдиқланди.
Шаҳар санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари А.Ёрматов фаолият олиб борувчи ЯТТга келиб, тадбиркор томонидан музқаймоқ сотилаётган жойда текширув ишларини амалга оширишган ва тадбиркорнинг ўзи ҳам даволаниб чиқиб, музқаймоқдан заҳарланганлар беморларни аниқлаштиришга, кечирим сўрашга ҳамда муолажалар учун харажатларни қоплашга ҳаракат қилганини судга маълум қилди.
Суд А.Ёрматовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, унга 2 (икки) йил муддатга ойлик иш ҳақидан 15 фоиздан давлат фойдасига ушлаш шарти билан ахлоқ тузатиш иши жазосини тайинлади.

М.Тўйчиев,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди раиси.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

admin

ОНЛАЙН ЎҒРИЛИК

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin