Image default
Жамият

«Теракли» ва «Дўстлик» учун муҳим янгилик

Обод манзиллар доимо инсонларга хуш ёқувчи манзарани бахшида этади. Охирги йилларда юртимиз бўйлаб ободонлаштириш ишларига жуда катта эътибор берилаётгани, ҳар бир соҳада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, янги биноларнинг қад ростлаётгани замирида ҳам инсонларга қулайлик яратиш билан бирга жаннатмакон юртимизнинг гўзал қиёфасини яна бир бор бўлаётган ўзгаришлар орқали намоён этиш мақсади ётибди.

Айниқса, “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар фикримиз далилидир. Хусусан, шаҳримизда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар бажарилган.
Лекин дастур доирасида ҳамма жой обод бўлиб кетди, лойиҳалар 100 фоиз бажарилаяпти деган фикрдан анча йироқмиз. Сабаби ҳар йили шу мавзуга қўл урганимизда, ҳамшаҳарларимиз томонидан таъмирлаш ишлари охиригача етмагани, кўчалари обод бўлмагани, коммунал соҳа билан боғлиқ муаммолар тўлиқ бартараф этилмагани ҳамда йўллар тўлиқ таъмирланмагани билан боғлиқ важларни билдириб келишган. Буни биргина 19-умумтаълим мактаби мисолида кўришимиз мумкин. 2019 йилда дастурга тушган мактаб шу вақтгача тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилмади. Ҳаттоки, маҳаллаларда ҳам таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди деб мақтана олмаймиз.
Жорий йил эса “Обод маҳалла” дастурига шаҳар ҳудудидаги марказдан олисда жойлашган ва зудлик билан ижтимоий-иқтисодий ҳамда муҳандислик коммуникациялари мукаммал таъмир ва янгидан қурилиши шарт бўлган “Теракли” ва “Дўстлик” маҳаллалари таклиф сифатида киритилган.
Мазкур маҳаллаларда жами 788 хонадонда 4400 нафардан зиёд фуқаро истиқомат қилади. Таъмирлаш-тиклаш ишларига 15 млрд. 297 млн сўм сарфланиши режалаштирилган.
“Теракли” МФЙдаги 320 ўрин қувватга эга бўлган 9-сонли умумтаълим мактабида реконструкция ишларини амалга ошириш, мактаб ошхонаси ва спорт зали қуриш таклифи киритилган. Талаб этиладиган маблағ маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 млрд сўм. Бугунги кунда шаҳар ҳокимининг 2022 йил 5 апрелдаги 120-10-147-Q/22-сонли қарори билан лойиҳалаштиришга буюртма берилган.
Йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун 9 км ички йўлларни таъмирлашга 5 млрд. 237 млн сўм сарфланиши белгиланган бўлиб, шундан
“Теракли” МФЙда 4 та кўча, жами 2 км ҳамда маблағи 1 млрд 196 млн сўм, “Дўстлик” МФЙда 7 та кўча жами 4 км ва маблағи 2 млрд 394 млн сўм йўналтириш белгиланган.
5.5 км ичимлик суви қувурларини реконструкция қилишга 2 млрд. 615 млн сўм ажратиш режалаштириилган ва ҳозирда лойиҳалаштиришга буюртма берилган.
Шундан, “Теракли” МФЙда 2.5 км тармоқ тортиш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш учун 1 млрд 362 млн сўм, “Дўстлик” МФЙда 3 км сув тармоғини тортиш учун эса 1 млрд 252 млн сўм сарфланади.
Дастурга қўшимча сифатида 6 та кўча қўшилган бўлиб, жами 3 км ички йўлларни таъмирлаш учун 2 млрд 615 млн сўм ажратилади.
Шунингдек, 3.8 км электр тармоғини реконструкция қилиш, 50 дона таянч устун алмаштириш ва 2 дона янги трансформатор ўрнатиш, 4.5 км газ тармоқларини ва 11 дона ГТН (ГРП) таъмирлаш, 26 кмга оптик толали алоқа тортиш ишларини амалга ошириш ташкиллаштирилмоқда. Бундан ташқари 1.5 км пиёда йўлагини ётқизиш, 120 дона тунги ёритиш мосламасини ўрнатиш ва 1.5 км ирригация тармоғини таъмирлаш лойиҳа дастурига киритилган.
Албатта, дастур лойиҳаси мукаммал қилинади, бажарадиган ташкилотлар ҳам ишларини қилишга ҳаракат қилишади. Умуман дастур бўйича иш қилинмайди десак хато, лекин гап сифат ва мукаммаллик ҳақида кетганида, лойиҳа амалга ошгандан сўнг оз муддатда дастурнинг қанчалик бажарилгани яққол намоён бўлади.

МАВЗУГА ОИД

ДЕПУТАТЛАР НЕГАДЕПУТАТЛИКДАН КЕТДИ?

admin

118.282 М3 ҲАЖМДАГИ 118,2 МЛН. СЎМЛИК ТАБИИЙ ГАЗ НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛГАНИ ФОШ БЎЛДИ

admin

МАҲАЛЛА РАИСЛИГИ САЙЛОВЛАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ

admin

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҲИЗМАТИ ТИЗИМИГА ЯНГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛМОҚДА

admin