Image default
Ҳикоя

ҲАЛОЛ КАСБ БАРОКАТИ

Хива хонлиги даврида Хўжаниёз деган кўмирфуруш ҳаёт кечирарди. Хўжаниёз иймон эътиқодли, камтар ва ҳалол инсон эди. У хориждаги савдогарлар билан алоқа қилар, улар юборган кўмирни сотиб, тирикчилик қилар эди. Кунлардан бирида Хўжаниёз кўмир қопларини оча туриб, улардан бири кўмир эмас тилло билан тўлалигини билади. Ҳайратга тушиб хориждаги шерикларга қоплардан бирида кўмир эмас тилло келганини, уни қайтариб олишларини сўраб мурожаат этади. Хорижлик савдогарлар ҳам тилло юборилишидан хабарлари йўқлигини эътироф этишиб, уни қайтариб олишдан бош тортадилар. Ҳайрон бўлган Хўжаниёз қопдаги олтинларни нима қилишни билмай, Хива хони ҳузурига бориб воқеани тушунтиради ва хондан тиллоларни хазинага олишни илтимос қилади. Хон хазинабонни чақириб, воқеани айтади. Хазинабон “Хон ҳазратлари, агар хазинадаги ҳалол мулкка, эгаси номаълум шубҳали бойликни аралаштирилса, халқ мулкинининг ҳалоллигига путури етиши мумкинлигини айтади.” Хива хони Хўжаниёзни ноумид қайтармаслик учун атрофдагилардан маслаҳат сўрайди. Вазир Хўжаниёз тиллони пулига масжид солиши лозимлигини, агар пул ҳалол бўлса масжид кўп вақтга етишини, агар шубҳали бўлса узоққа бормаслигини айтади. Хонга бу таклиф маъқул келади.
Хўжаниёз қурдирган масжиду мадраса ҳозир ҳам Хивада. Оддий кўмир сотувчи Хўжаниёз ҳалоллиги туфайли бойликка эга бўлиб, мадраса қуриб тарихга кирди.

МАВЗУГА ОИД

ТАҚДИР ТУШИ

admin

(Фельетон)

admin

ҚАСОС ОРТИДАГИ БАХТСИЗЛИК…

admin

КИМ БИЛАН ГАПЛАШAЁТГАНИНГИЗНИ БИЛИНГ

admin