Image default
Саломатлик

Безгак – насл сурадими?

Безгак- антропоноз трансмиссив протозой касалликлар гуруҳига мансуб бўлиб, табиий йўл билан Anopheles туркумига кирувчи чивин чақиши орқали юқади. Касаллик тана ҳароратини кўтарилиши, камқонлик жигар ва талоқни катталашиши билан кузатилади. Безгак касаллик манбаи бемор ва безгак паразитларини ташувчи чивинлардир.
Безгакни 4та тури мавжуд: 3 кунлик, тропик, 4 кунлик ва овале-безгак. Ўзбекистонда кўпинча безгак касаллигининг 3-кунлик шакли учрайди. Ҳозирда безгак четдан келтирилган ҳолатларда қайд этилади.
Безгак касаллигининг кўпинча кузатиладиган дастлабки белгилари: бош оғриғи, дармонсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши.
Безгак касаллигига ташхиси: сўров ва лаборатория текширувлар натижаларига асосланиб қўйилади.
Безгак касаллигининг триадасига безгак хуружлари, камқонлик, жигар ва талоқнинг катталашиши белгилари киради.
Юқиш йўллари: безгак чивини чақиши орқали, безгак билан зарарланган бемор қони қуйилганида, туғруқ вақтида онадан болага.
Чивинлар чақишидан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари қуйидагилар:
*ойналарни махсус ҳимоя тўр (сетка) билан қоплаш, пашшахоналардан фойдаланиш:
*чивинларни чўчитувчи репеллентлардан фойдаланиш:
хонадонлар ва сув ҳавзаларига инсектицидлар билан ишлов бериш киради.

Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати шаҳар бўлими

МАВЗУГА ОИД

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

ҲАММА ЎЗ ХОНАДОНИГА ЎЗИ МАСЪУЛ!

admin

НИМА УЧУН АЁЛЛАРГА ТИББИЙ КЎРИК КЕРАК?

admin

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

admin