Image default
Шеърий саҳифа

ИЛҲОМЛАНГАНДА

Ҳаёт

Бунчалар бағринг кенг бўлмаса ҳаёт,
Бунчалар бағринг дақиқ бўлмаса, ҳаёт.
Баъзан меҳрибонсан, ғамхўрсан ҳаёт,
Баъзида қаҳринг тош, жоҳилсан ҳаёт.

Олиб кетдинг ҳаётимдан муҳаббатимни,
Олиб кетдинг ёнимдаги меҳрибонимни.
Майли, чидагайман бари-барига,
Дош бера оларман синовларингга.

Тушларимда гуллар териб келадирсан,
Кулгиларинг шифо берар юрагимга.
Тушларимда эшик қоқиб келадирсан,
Сен айландинг армон тўла тилагимга.

Атроф тўла жоду кўзлар, алдамчилар,
Меҳрим сенда, қалбим сенда меҳрибоним,
Олиб кетдинг, ҳаёт, ёлғиз муҳаббатим
Олиб кетдинг, лек ёдимдасан нигорим.

Мамаюсуп Байнаев,
пенсионер.

Ватаним

Меҳрим жўшиб кетар ватанга,
Шу меҳрим гоҳ сиғмайди танга.
Оқилликни ўргатган менга,
Муқаддассан она ватаним.
Таъзимдаман саломим сенга,
Дилимда хуш каломим сенга.
Ватан деган китобим сенга,
Ягонасан она ватаним.
Кўз тегмасин сенга ватаним,
Кўз туморим гуллар чаманим.
Боболарни кўрган масканим,
Қанча севсам камдир ватаним.

Шодлик Туранов.

Қуёш-доя, тўлин ой-жаллод…

Мен ҳар кеча юмаяпман кўз
Туғиляпман ҳар саҳар қайта.
Қуёш-доя,тўлин ой- жаллод,
Калимамас, исмингни айта.
Мен ҳар кеча юмаяпман кўз.
Эшитмадим, анчадан бери
Соатимнинг мил-мурватини.
Кутмаяпман энди, ажабо!
Одамларнинг мурувватини.
Мен ҳар кеча юмаяпман кўз.
Тун-тонг ичра мингга бўлиндим,
Девор ҳам йўқ урсам бошимни.
На тўкис яшайман, на ўлим,
Маҳв этолмас буткул лошимни.
Мен ҳар кеча юмаяпман кўз.
Ўтинаман, Қодир Худоё!
Бахт ошидан бир луқма ошат.
Кўзим юмай табассум билан,
Ё бир мўмин бандангдек яшат.
Мен шу саҳар очаяпман кўз…

Нигора Асқаралиева,
Алишер Навоий номидаги
Тошкент давлат ўзбек тили
ва адабиёти давлат
университети талабаси.

Баҳор келди яна элимга

Мана, юртим жамолига,
Чирой қўшиб, нур сочиб.
Инсонларнинг гул қалбига,
Яхшиликларни сочиб,
Баҳор келди яна элимга.
Сени бутун борлиғи билан,
Яхши кўрар инсону гуллар.
Шўх қалбларда жўшқинлик,
Соғинч ҳисси туғён урар,
Баҳор келди яна элимга.

Ҳафиза Ҳалимова,
11-мактаб, 5- «E» синф ўқувчиси.

Озод юрт фарзандиман

Серқуёш жаннат макон,
Ўзбекистон Ватаним.
Ҳар жойи боғу-бўстон,
Сенга фидо жон таним.
Бағрингдаги мен жажжи,
Нозик навниҳолингман.
Ҳар соҳада сен учун,
Фидоий фарзандингман.
Тан олди сени дунё.
Гулла, яшна доимо.
Мен ҳам ривожинг чун,
Ҳаракатла қиламан дуо.
Фахр ила айтаман,
Мен ўзбек фарзандиман.
Юрт боши эъзозлаган,
Озод юрт дилбандиман.

Алишер Пўлатхўжаеа,
1-мактаб 3-«В» синф ўқувчиси.

Баҳорим

Қишнинг совуқ изғиринлари,
Ўтгач, келар гўзал баҳорим.
Чечак таққан гул яноқлари,
Дилга урар ифори майин.
Кузатиш мумкин баъзида ҳатто,
Дарахтларнинг гўзал рақсини.
Баҳорим диллардан ўчмагай асло,
Барчамиз кутамиз баҳор фаслини.
Бойчечак, бинафша, лолақизғалдоқ,
Баҳорим келинлик зеб-у зийнати.
Қуёш чарақласа мисли зарғалдоқ,
Тенги йўқ чиройи йўқдир ҳиммати.
Фасллар маликаси эрур баҳорой,
Етти иқлим аро кетгай довруғи.
Дейишмиш беназир, бенуқсон чирой,
Дилларда яшармиш кўклам шукуҳи…

Тўйгул Танжарикова,
17-мактаб, 7-синф ўқувчиси.

МАВЗУГА ОИД

ЖОНИН ФИДО ҚИЛГАНЛАР

admin

Шеърият шайдолари

admin

ХАЁЛИМДА…

admin

САЛОМИМ ЕТКАЗИНГ

admin