Image default
Жамият

Келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди

Президент фармони билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги қарорига асосан жорий йил 16 апрелда шаҳар ҳокими А.Ҳамдамовнинг қарори ҳам қабул қилинди.

Қарорга асосан, Олмалиқ шаҳрида 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва маҳалла йили”да амалга оширишга доир шаҳар дастури тасдиқланди. Дастур 6 та устивор йўналиш, 28 та мақсад ва 59 та банддан иборат. Дастурга асосан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида миллий кадрлар захирасини шакллантириш, мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши муддати ва сифати устидан «рақамли назорат» ўрнатиш, оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш орқали йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш, ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, чарм-поябзал соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 20 фоизга қисқартириш, шаҳарни рақамлаштириш, қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари сифатини ошириш ҳамда шаҳарнинг «Ақлли шаҳар» концепциясига мувофиқ ривожлантириш белгиланди.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳрида 2022–2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини шаҳар дастурида шаҳар ҳудудидаги тақсимловчи электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш, сервис соҳасини ривожлантиришнинг 5 йиллик мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, 2022 йилда хизматлар ҳажмини 1,5 бараварга ошириш, 3128 та янги иш ўринларини яратиш, 2022 йилда давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги 2 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш, Туғруқ комплексини хатловдан ўтказиб, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши лозим бўлган рўйхатини шакллантириш, «Олмалиқ ҳаёти», «Алмалыкский рабочий» газеталарининг моддий-техник базасини яхшилаш, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Мис эритиш заводининг ифлослантирувчи манбаларига намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станцияларини тажриба тариқасида ўрнатиш, шаҳардаги 4 та уйни бузиб қайта қуриш ва реконструкция қилиш каби ишларни амалга ошириш белгиланди.

МАВЗУГА ОИД

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin

ҚИЗЛАР БИР БУЮМ ЭМАС

admin

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

admin

ГАПИГА ЎЗИ АМАЛ ҚИЛМАЙДИГАН ТАШКИЛОТ, ХАЛҚҚА АВВАЛ ЎЗИНГ НАМУНА БЎЛ!

admin