Image default
101 хабари

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

Табиатда кислород ҳидсиз, таъмсиз ва рангсиз газ ҳисобланади. Кислород ўз-ўзидан алангаланиш хусусиятига эга эмас, лекин у кучли оксидловчидир. Ёнувчан моддаларнинг ёнувчанлигини ошириб юборади. Шунинг учун ҳам юқори босим остида бўладиган кислород баллонлари бор жойда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлади. Ана шундай фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида ОКМК АЖ ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ходимлари қатъий тартибларда назорат текширувларини олиб боришади.
Куни кеча ўтказилган навбатдаги текширувларда Уй-жой таъмирлаб фойдаланиш бўлимига қарашли объектларда кислород баллонлари кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилди. Шунингдек, ишчи-хизматчилар билан учрашиб уларга кислород баллонларидан тўғри фойдаланиш учун йўриқномалар ўтилди. Қоидабузарликлар оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қамбарали Ибрагимов ,
Олмалиқ КМК АЖ
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

Технологик жараёнда хавфли портлашлар

admin

ЁВУЗ ОФАТ

admin

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

admin

УЙЛАР ВА ЙЎЛЛАР ҚОИДАЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛМАСА…

admin