Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб — қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона марказида «Китоб миллатнинг маданий ва маънавий мероси» шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиши бўлиб ўтди.
Тадбирни АКМ раҳбари Г.Абдуҳаликова очиб берди ва шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов китобхонлик ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир иштирокчилари мавзуга доир саҳна чиқишлари билан тадбирга кўтаринки руҳ бахш этишди. Тадбир сўнгида иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.