
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг чин маънодаги таянчи ва суянчига айланди. Ўтган йиллар давомида жамғарма маблағларининг манзилли йўналтирилгани аксарият юртдошларимизнинг оғирини енгил қилди, уларга мадад бўлди.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси шаҳар бўлинмаси ҳам доимий ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериб келмоқда.
Хусусан, жорий йилда ҳам Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг қарорига мувофиқ “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан шаҳарда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида бир қатор маиший техника воситалари ажратилди.