Image default
Спорт

НИМЧОРАК ФИНАЛИГА ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН

АГМК Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини ажойиб ғалаба билан муваффақиятли якунлади. Жамоамиз «B» гуруҳида Тошкентнинг «Локомотив», Хоразмнинг «Хоразм» ва Жиззахнинг «Зомин» жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Ўтган 2 ҳафта ичида ўтказилган 3 тур якунларига кўра, жамоамиз гуруҳда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган ҳолда «квартет»ни ғолиб сифатида якунлаб, Ўзбекистон кубоги нимчорак финалига йўлланма олди.

Олмалиқда ўтган 3-тур ўйинида АГМК «Зомин»ни меҳмон қилди. Гуруҳда ғолиблик учун курашган икки пешқадам ўртасидаги ўйинда жамоамиз ишончли ғалабани тантана қилди. Дастлаб Миржамол Қосимовнинг узатмасини Касьян голга айлантирди. Кейинчалик Ғиёсовнинг тўпни олиб қўйиши натижасида Алишер Жалилов узоқдан дарвозани аниқ нишонга олди. Бу орада меҳмонлар сардори Каримов дарвозамизга белгиланган пенальтини голга айлантирма олмади. Танаффусдан сўнг Гадоев Жалиловнинг узатмасидан унумли фойдаланган бўлса, Хуршид Ғиёсов пенальтидан фойдаланди. «Зомин» жамоаси сафидан эса Лутфулло Файзуллаев престиж голи билан кифояланди холос ва натижада АГМК 4:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди.

АГМК футбол клуби

МАВЗУГА ОИД

ҒАЛАБА УЧУН МУНОСИБ ҚАДАМ

admin

БИРИНЧИЛИКДА БИРИНЧИЛАРДАН

admin