Image default
Жамият

ГЕНДЕР ТЕНГЛИК БЎЙИЧА ҚАНЧА ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида 4 та Қонун, 5 та Фармон, Президентимизнинг 4 та ва Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарорлари қабул қилинди.

Шу ўринда вилоят прокуратураси органлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда турмуш шароити оғир, ишсиз ҳамда ижтимоий фаол бўлмаган хотин–қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларга манзилли тарзда кўмаклашиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бунда асосий эътибор, аёллар муаммоларини “маҳаллабай” манзилли ўрганиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва тадбиркорликка жалб этишга қаратилмоқда.
Ўтган 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 80 253 нафар аёлнинг 79 917 нафарига ёки 99,5 фоизига ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 33 091 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар рўйхатга киритилиб, 32 758 нафари ёки 98,9 фоизининг бандлиги таъминланди.
Хусусан, 2-секторлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган 19 480 нафар аёлларнинг 19 375 нафарига ёки 99,4 фоизига ёрдам кўрсатилди.
Эҳтиёжманд, ногирон, боқувчисини йўқотган ва муҳтож хотин–қизларни қўллаб-қувватлашга, шу жумладан, уй-жойларини янгидан қуриб беришга, яшаш шароитларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада 170 нафарининг уй-жой билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди.
Ўтган давр мобайнида вилоят прокуратураси органларига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида 9 570 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг 2 239 таси хотин-қизлар томонидан йўлланган.
Мазкур мурожаатларнинг 1 060 таси бевосита прокуратура органлари томонидан ҳал этилиб, 540 тасига тушунтириш берилган бўлса, 220 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган ва қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилган.
Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳининг жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишни таъминлаш мақсадида Касаба уюшмалари Федерациясида “1211” қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.

Исломжон Миновваров,
Тошкент вилоят рокуратураси
Ижтимоий соҳада қонунчилик
ижроси устидан назорат
бўлим прокурори
2-даражали юрист.

МАВЗУГА ОИД

МУҲАНДИСЛИК МАКТАБИ-ИСТИҚБОЛНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

admin

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ САОДАТ

admin

ИИБ ходимлари касб байрами кенг нишонланди

admin

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ МАЖБУРИЯТИ

admin