Image default
Жамият

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

Фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда ички ишлар органларининг қуйи тизими ҳисобланган яъни, ички ишлар органлари таянч пунктларида хизмат фаолиятини олиб борувчи профилактика инспекторларининг халққа яқинлиги ва улар билан доимий равишда ҳамсуҳбат бўлишини ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз самарасини бермоқда.
Бу борада Олмалиқ шаҳар ИИБ Ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспекторларини яққол мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Шаҳарда жами 51 та маҳалла ва уларда фуқароларнинг тинчлигини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат олиб бораётган 42 нафар профилактика инспекторлари мавжуд. ИИО ходимлари фуқароларнинг тинчлигини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун туну-кун хизмат олиб боришмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳукуматимиз томонидан ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматига хусусан, профилактика инспекторларининг фаолиятига алоҳида эьтибор қаратила бошланди. Жумладан, соғлиққа қарши жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, содир этилган соғлиққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш, жиноятларни тез ва иссиқ изидан очиш бўйича профилактика инспекторларининг ҳиссаси бошқа соҳа хизматларига қараганда катта.
Профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий қисмларидан бири соғлиқққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасидир. Соғлиққа қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг 104-111 моддаларида белгилаб қўйилган, унга кўра;

  • қасддан баданга оғир шикаст етказиш;
  • қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш;
  • кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш;
  • ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш;
  • қасддан баданга енгил шикаст етказиш;
  • қийнаш.
    Соғлиққа қарши ҳуқуқбузарликлар борасида бугунги кунда турли моддаларда турлича жазо чоралари кўрсатилган бўлсада, ушбу ҳолат соғлиққа қарши ҳуқуқбузарликлар халқимиз орасида давом этиб келмоқда. Шу сабабли қонунда кўрсатилган жазо чораларини янада кучайтириш таклифи берилди ва ушбу таклиф юқори турувчи раҳбарлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Музрабхон Мансурхонов,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академиясининг 309-гуруҳ курсанти.

МАВЗУГА ОИД

ЧЕГАРАЧИЛАР УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ХОНАДОНИДА

admin

2023 йил 1 майдан

admin

БАҲОР ШИВИРИДАН УЙҒОНДИ ОЛАМ

admin

ГАРОВ НИМА?

admin