Image default
Таълим

КИТОБ-ИЛМ САРЧАШМАСИ

Шаҳримиздаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китоб ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларни китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда «Беш ташаббус» ва «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида фаол китобхонлар иштирокида «Китоб-илм сарчашмаси» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида китобга дўст бўлиш ҳамда уни ўқиш орқасидан эришиш мумкин бўлган натижалар хусусида кўргазмали воситалар орқали тушунтирилиш билан бирга китоб ва китобхонликни тарғиб қилувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этилди.
Шунингдек, 5-Б синф қизлари иштирокида рақс, 6-А синф ўқувчилари томонидан эса китобларнинг келиб чиқиш тарихи ва инсон саломатлигига таъсири ҳақида кўплаб маълумотлар келтириб ўтилди.
Тадбир сўнгида мактаб директори Б.Турғунбоева сўзга чиқиб, иқтидорли ўқувчиларни эътироф этиш билан бирга тадбирни ташкиллаштирган барча педагогларга ўз ташаккурини билдирди.

МАВЗУГА ОИД

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ОЛТИН ЗАФАР!

admin

КУТУБХОНАЧИ — ИЛМ, МАЪНАВИЯТ ВА ФИДОЙИЛИК ТИМСОЛИ

admin

МАКТАБЛАРДА «МАЪНАВИЯТ СЕКТОРИ» ИШ БОШЛАМОҚДА

admin

ЗУККОЛАР САРАЛАНДИ

admin