Image default
101 хабари

ХОДИМЛАР ЎҚИТИЛМОҚДА

Ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида ОКМК АЖ корхоналарида доимий равишда учрашувлар, семинарлар, кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан машғулотлар ўтказилмоқда. Хусусан, жорий йил март ойида Оҳак заводи ишчи-ходимлари учун ёнғиннинг олдини олиш бўйича навбатдаги семинар ўтказилди. 45 нафар ишчи-ходим иштирок этган семинар давомида ис газидан заҳарланиш, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, ташкилот майдонларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари, ҳудудларни хавфсиз тутиш, оловли ишларни олиб боришда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш каби қоидалар хусусида дарслар олиб борилди. Шундан сўнг иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ўтказилиб, олинган билимлар мустаҳкамланди.

Гулнора Шокирова,
ОЁХТТБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ҚОТИЛИГА АЙЛАНИБ ҚОЛМАНГ

admin

Тарғибот таъсирсиз бўлмас

admin

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ГАЗ ҲАЁТИНГИЗГА ФАҚАТ ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КЕЛАДИ

admin

“АЛО, 70-01 МИ…?”

admin