Image default
Миннатдорлик

ЭЗГУ АМАЛЛАР ЙЎЛИДА

Инсонлардан қоладиган энг яхши нарса бу эзгу амал ва савобли ишлардир. Лекин бир қарашда ҳамманинг қўлидан келаверадигандек туюладиган эзгу амалларни ҳар ким ҳам адо эта олмайди.

Бизнинг Усмон Носир маҳалламиз шаҳар четида жойлашгани учун ободонлаштириш ишлари деярли амалга оширилмас эди. Лекин бу йил кўчаларимизда жуда катта ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Айниқса, маҳалламиз ҳудудига яқин жойда жойлашган ОКМКнинг Ихтисослаштирилган таъмир ишлари бошқармаси бошлиғи Хусниддин Сулайманов ҳамда корхонанинг ишчи-ходимлари кўмаги билан кўчаларимизга қайта файз кириб, кўкаламзорлаштирилди.
Хусусан, маҳалланинг кириш жойи деярли ахлатхонага айланган эди. Ҳозир эса ИТИБ ходимларининг меҳнатлари ва корхона кўмаги билан бу жойлар боғ ва гулзорларга айлантирилди. Ҳатто болалар учун спорт майдончаси, пиёдалар учун алоҳида йўлакчалар ҳам барпо этилди.
Ушбу маҳалла аҳли корхона раҳбари Хусниддин Сулаймонов ҳамда унинг жонкуяр ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради. Ҳамиша оилалари бахтига соғ бўлишсин. Эзгу амаллар ва савоб ишларида доим биз кабилар қўлларимиз дуода.

Р. Маҳмудов, Ф.Аҳмедов,
маҳалла аҳли.

МАВЗУГА ОИД

Дардга дармон, ширин забон

admin