Ҳоким ёрдамчиси – бугун бу жумла деярли ҳаммага таниш. Бу соҳа вакиллари иш бошлаганларига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, самарали натижаларни қайд этишга улгуришди.
Маълумки, жорий йил 1 январдан бошлаб шаҳримизнинг ҳар бир маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “ҳоким ёрдамчиси” лавозими таъсис этилиб, синовдан ўтган номзодлар ўз фаолиятларини МФЙларда бошлашган эдилар.

19 апрель куни эса президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, 1-чорак якунлари бўйича янги лавозим эгаларининг фаолиятларига баҳо берилди. Айнан баҳолаш мезонлари, юқори кўрсаткичларни қайд этаётган ва халқимиз эътирофига сазовор бўлаётган ҳоким ёрдамчилари тўғрисида ҳамда видеоселектор натижалари хусусида Республика ташкилотидан шаҳримизга бириктирилган республика вакили Зуҳриддин Саттаров томонидан берилган маълумотларга асосан айрим рақамларни келтириб ўтмоқчимиз. Жумладан, шаҳримизда ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида19 апрель куни эса президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, 1-чорак якунлари бўйича янги лавозим эгаларининг фаолиятларига баҳо берилди.Айнан баҳолаш мезонлари, юқори кўрсаткичларни қайд этаётган ва халқимиз эътирофига сазовор бўлаётган ҳоким ёрдамчилари тўғрисида ҳамда видеоселектор натижалари хусусида Республика ташкилотидан шаҳримизга бириктирилган республика вакили Зуҳриддин Саттаров томонидан берилган маълумотларга асосан айрим рақамларни келтириб ўтмоқчимиз. Жумладан, шаҳримизда ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида
35 556 та хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказишиб, иқтисодий аҳволига кўра бугунги кунга қадар 4 та тоифага ажратиб олинди:
• 1-тоифа — даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 2 622 та (7.4 фоиз);
• 2-тоифа — доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар 15 155 та (42.6 фоиз);
• 3-тоифа — ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 1623 та (4.6 фоиз);
• 4-тоифа — иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ хонадонлар 16 156 та (45.4 фоиз).
Жорий йилнинг ўтган 3 ойида рўйхатга олинган 3512 нафар ишсизларнинг 2511 нафарида ишлаш истаги борлиги ҳамда бугунга қадар уларнинг 636 нафарининг доимий бандлиги таъминланди. 7 нафари мавсумий ишга, 27 нафари жамоат ишларига жалб қилинган. Ўзини-ўзи банд қилиш бўйича 773 нафар фуқаро рўйхати шакллантирилган бўлса, 623 нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.
Ҳозирга қадар кредит олиш масалалари бўйича 130 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 72 таси қаноатлантирилган. 23 та ариза турли сабабларга кўра рад этилган. Яна 24 та ариза ўрганиб чиқиш жараёнида.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан ижобий ечим топган 54 та тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 миллиард 479 миллион сўм кредит ажратилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 14 миллиард 102 миллион сўм ажратилган бўлиб, бу маблағ маҳаллалар кесимида тақсимланган. Тадбиркорлик истагида бўлганларга 33 миллион сўмгача кредит ажратилиши белгиланган. 33 миллиондан 225 миллионгача кредит олмоқчи бўлганлар гаров(залог)га нарса қўйиш орқали олишлари мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, янги тизим орқали ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари ҳозирги кунда юқорида қайд этилган биринчи, иккинчи ва учинчи тоифадаги хонадонлар билан ишламоқда.
“Онлайн маҳалла” платформасида 51 нафар ҳоким ёрдамчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) баллик тизимда баҳоланиб борилади. Шунингдек, бу тизим тегишли ташкилотлар (ДСИ, ДХМ, ЯММТ, Марказий Банк тизими) билан интеграция қилинган бўлиб, ҳар бир йўналиш тегишли тартибда назоратга олинган.

Ҳоким ёрдамчиларининг хатлов натижалари, бандлик, ўзини ўзи банд қилиш, ўқишга йўналтириш, тадбиркорликнинг янги субъектларини ташкил қилиш ҳамда кредит ажратиш бўйича олиб бораётган ишлари KPIда баҳоланиш билан бирга, уларнинг шахсий сифатлари (муомаласи, ахлоқи, ташкилотчилик ва лидерлик қобилияти ва ҳ.к.) республика вакили, ҳокимнинг биринчи ўринбосари, марказ раҳбари ва маҳалла раиси томонидан ҳам қўшимча равишда баҳоланади.
1-чорак якунларига кўра, Ҳамза МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шоҳрух Собиров, Алишер Навоий МФЙ ҳоким ёрдамчиси Улуғбек Рўзимбетов, “Дўстлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ойбек Султонов, “Коинот” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Саҳоб Чанчаров, “Шош илоқ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Мансурбек Қурбанбаев ҳамда “Бўстон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шаҳобиддин Нурматовнинг хатлов натижалари, бандлик, ўзини ўзи банд қилиш, ўқишга йўналтириш, тадбиркорликнинг янги субъектларни ташкил қилиш ҳамда кредит ажратиш бўйича фаолияти намунали дея баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтиш керакки, ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига муносиб номзодлар захирасига олинишлиги белгиланган.
Дилдора АБДУРАҲМОНОВА.