Image default
Таълим

“MAGIC СITY”ДА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ

Куни кеча Миллий гвардия Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан уюшмаган ёшлар учун Тошкент шаҳрида жойлашган “Magic сity” паркига ташкил этилган саёҳат такрорланмас таассуротларга бой бўлди.

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ёшларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ташкиллаштирилган ушбу саёҳат давомида, шаҳримиз ёшлари бир қатор зиёли инсонлар, шоиру ёзувчилар, давримиз қаҳрамонлари бўлган турли соҳа вакиллари билан учрашиш билан бирга концерт дастури намойишларида иштирок этишди.

Турли нашриётлар томонидан чоп этилган бадиий, илмий китоблар кўргазмаси ёшларни жалб этмай қолмади, ўзларига ёққан энг яхши китобларни харид қилишди.

Жамшид Қаршибоев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosini o‘rganamiz

admin

ИЛМ-ФАНТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

admin

Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10та ибора

admin

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

admin