Image default
Ҳикоя

ДЎСТИМНИ ЭСЛАБ…

Кўп йиллик ҳаётим да­вомида минглаб одамларни кўрдим, суҳбатида бўлдим. Ҳатто улар ичида дўстман деганлари ҳам асл дўстлик­ка ярамадилар, кези кел­ганда ёлғиз қолдириб, мени тушунмадилар. Лекин улар­ни орасида биргина ишон­ганим, суянганим, қадрла­ганим, орамизда бўлмасада руҳан яқинликни ҳис қила олаётган қадрдоним оддий, камсуқум илмпарвар инсон Эр­гаш Ҳакимовни ёд этгим келди. Аслида бу инсон руҳан доим мен билан. 50 йилдан ортиқроқ вақт мобайнидаги дўстлиги­мизда бу инсон орқали ўзим учун жуда катта илм дунёсини кашф қилдим.

Бутун ҳаётини илмга бахши­да қилган дўстим Эргаш 1948 йил Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Оддий деҳқон фарзанди бўлишига қа­рамай, ўзидаги иштиёқ ва ҳара­кат сабаб муваффақият чўққи­си томон интилишдан толмади.

Аввалига Тошкент универ­ситетининг физика факуль­тетига ўқишга кирди, сўнг фаолиятини мактабда оддий ўқитувчиликдан бошлади. Ўша кезларда, яъни Пискент тума­нидаги 27-мактабда биз илк бора ҳамкасб сифатида бирга фаолият олиб бордик. Оз вақт­да дўстим Пискент туманидаги Акмал Икромов номли билим юртида ўқув ишлари муовини лавозимига кўтарилди.

Иш фаолиятини давом эт­тириш билан бирга аспиранту­рани ҳам тугатиб, 1978 йилдан бошлаб ТошПИнинг Олмалиқ кон-металлургия факультети “Олий математика ва физика” кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири лавозимларида фаоли­ят кўрсатиб, ушбу даргоҳда қа­рийб 20 йил меҳнат қилди.

1982 йил номзодлик дис­сертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган Эргаш Ҳакимов “Физика ўқитиш жараёнида экологик таълим” муаммоси устида илмий изланишлар олиб бориб, Европа ва МДҲ олимла­ри орасида биринчи бўлиб ном­зодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва ушбу йўналишга асос солган олимлардан. У ўндан ортиқ ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатмалар, 40 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар му­аллифидир.

2001-2003 йиллари НавД­КИнинг янгидан ташкил этил­ган Олмалиқ кон-металлургия факультетида “Умумтехника фанлари” цикл мудири лавози­мида ишлади.

2003-2007 йилларда эса Қурилиш уй-жой коммунал касб-ҳунар коллежида дирек­тор лавозимида ишлаб, бир қанча кўзга кўринарли ишлар­ни амалга оширди. Хусусан, коллеж ҳовлисини боғга ай­лантириб, суғориш тизимини ишга туширди. 100 ўринга мўл­жалланган 3 қаватли ётоқхона тўлиқ, устахона ва ўқув кор­пуслари эса жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, махсус фан хоналари, лаборатория­лар ташкил этилиб, услубий жиҳатдан таъминланди, янги йўналишлар очилиб, кафедра ва бўлимлар ташкил этилган ҳолда битирувчиларнинг ди­пломларига қўшимча равишда “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчи, 3-разрядли чилангар, газэлек­трпайвандчи каби касблар бе­рилиши йўлга қўйилди.

Эргаш Ҳакимов 2007 йилдан яна Олмалиқ кон-металлургия факультетида “Металлургия” кафедрасида доцент лавозими­да ишлади. У ўзининг кўп йил­лик педагогик фаолияти даво­мида минглаб ўқувчи-талаба ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашдек эзгу мақсад йў­лида тинмай меҳнат қилди.

Дўстим ўзининг изланув­чанлиги, ўз устида ишлаши, та­шаббускорлиги, талабчанлиги, ишни виждонан бажариши би­лан а ж р а ­либ турар­ди. Унинг энг яхши хусусият­ларидан бири ҳар ишда атрофидагиларга илмни тарғиб қилар, ҳа­ёти ҳам илм билан боғлиқ эди, яъни, етти ўлчаб бир кесарди. Оқибатлилик хислати алоҳида таҳсинга лойиқ. Қаер­да ишласа ҳам борган жойини обод қилар, кўнгилларга зиё улашар эди.

Эргаш Ҳакимов доим ёнимда менга тиргак бўлган. У билан гаплашган одам мазза қилар, қалби илиқликка бурка­нарди.

Ажойиб инсон, қадрдон дў­стимни охиратлари обод, жой­лари жаннатдан бўлсин. Унинг қилган эзгу амаллари ҳамда ўзи ҳам инсон сифатида ҳа­миша ҳар бир шогирди, яқини қалбида абадий қолажак.

Абдурауф ТУЛАЕВ,

«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби.

МАВЗУГА ОИД

СИНОВ

admin

«ҚИЗИМГА КУНДОШИМНИНГ ИСМИНИ ҚЎЙДИМ…»

admin

УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ…

admin

ДУМ

admin