Image default
Шеърий саҳифа

ХАЁЛИМДА…

Боғда гуллар билан айлардим висол,

Капалак ўпарди гуллар лабидан.

Ҳудди китобларда ёзилган мисол,

Қуёш кулиб чиқар шарқнинг қаъридан.

Боғда капалаклар учарди гирён,

Гуллар ифоридан бўлиб маҳлиё.

Сўлим водийларда инграйди жайрон,

Сокинлик ҳукмига ўтгандек дунё.

Тунлари қизғониб ойни юлдуздан,

Ойни булутларга ўрагим келар.

Фақатгина ойнинг сумбул сочларин,

Майин қўлларимда тарагим келар.

Майлида кундузи ёки кечаси,

Оромбахш ҳаловат топмоқлик осон.

Куррайи заминнинг ҳар жабҳасидан,

УМР дафтарини битади инсон.

Муштарийбегим ЮСУФАЛИЕВА,

17-мактаб ўқувчиси

МАВЗУГА ОИД

QALBIMNING QO’RISAN…

admin

Navro`z

admin

Baham kórdik sumalak

admin

Navro`z muborak

admin